“Аёллар қаноти” тадбиркорга молхона ва дала шийпони қуриш учун рухсатнома олиб берди

12.07.2018, 11:53

“Аёллар қаноти” тадбиркорга молхона ва дала шийпони қуриш учун рухсатнома олиб берди

Тадбиркор Мавжуда Ибрагимова O‘zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”га 2016 йилдан буён ўз фермер хўжалиги худудида молхона ва дала шийпони қуришига рухсат ололмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилди.

– “Сангзор ширин таомлари” МЧЖ 2013 йил ташкил топган, – дейди Мавжуда Ибрагимова. – Фаолиятимизни умумий овқатланиш шаҳобчасини ташкил этишдан бошлаганмиз. Тадбиркорликни кенгайтириш мақсадида  2015-йилда 47 гектар лалми, ташландиқ холатидаги бўз ерни ўзлаштириб, “Элсевар диёр” кўп тармоқли ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этдик. Шўрхок ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш мақсадида ўз ҳисобимиздан зовур ва дренажлар қазиб адирга сув чиқардик.

Ҳозирги кунда ушбу фермер хўжалигининг 10 гектар ерига ғалла экилган. Бундан ташқари 3 гектар боғ барпо этилган бўлиб, унда 420 туп ўрик,  250 туп шафтоли, 300 туп олма, 3000 туп ёнғоқ ва 500дан зиёд бодом ва 100 туп гилос кўчатлари ўтқазилган. 2016 йилга келиб, 3 гектар ерда балиқчилик ва асаларичиликни йўлга қўйилди. Фермер хўжалигида 57 киши иш билан банд.

– Фаолиятимизни янада кенгайтириш, иш сифати ва унумдорлигини ошириш мақсадида туман ҳокимлигига молхона ва дала шийпони қуришга рухсат сўраб мурожаат қилдик, – тадбиркор М.Ибрагмова. – Аммо мурожаатим эътиборсиз қолдирилди. Шундан кейин O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”нинг телеграмдаги “Тадбиркор аёллар муамоларини ўрганиш гуруҳи”га мурожаат қилдим. Партия фермер хўжалигимиз ҳудудида молхона ва дала шийпони қуришига рухсатнома олишда амалий ёрдам кўрсатди.  

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1599
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-07-16 17:01:01

АТМУГ ижтимоий-тармоқ орқали Тадбиркор аёлларни муаммолари жудаям тез хал бўлмоқда. шунининг учун тадбиркор, ишбилармон, фермер аёлларимиз кўпроқ телеграмга киришлари керак. 9


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-12 16:32:54

Партиямизнинг “Аёллар қаноти”нинг телеграммдаги “Тадбиркор аёллар муамоларини ўрганиш гуруҳи” ишларига ривож тилаймиз. Бу каби килинган ердамлар кимни булса хам кувонтиради.


Мадина Бекматова ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-07-12 16:04:51

Аёллар қаноти гурухи томонидан кўрсатилаётган бундай амалий ёрдамлар туфайли, тадбиркорларимиз сафи янада ошади.


Зоидова Гулмироа Арнасой тумани2018-07-12 15:03:18

Ишларизга омадлар тилаб қоламиз! БИЗ БИР САФДАМИЗ!


Феруза Хайдарова тадбиркор2018-07-12 15:01:49

Аёллар қаноти гурухи томонидан тадбиркорлар ва фермерларга кўрсатаётган амалий ёрдамлари хамиша бардавом бўлишларига тилакдошмиз. Уларни омад ва мувафаққиятлар хеч қачон тарк этмасин!


Шовот туман Кенгаши ходими2018-07-12 14:39:41

Аёлларнинг сиёсий ўрни ва жамиятдаги ролини кучайтириш асосий мақсадларимиздан бири, уларнинг фаолияти ривожланишига ёрдам бериш партиямизнинг вазифаларидан биридир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+