Депутатлик сўрови: халқ мурожаати эътиборда

09.09.2017, 19:01

Депутатлик сўрови: халқ мурожаати эътиборда

Бугун Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига O'zLiDePдан сайланган 143 нафар депутатлар ўз вазифасига масъулият билан ёндошган ҳолда сайловчилар ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқдалар. Эътиборлиси, бу жараёнда депутатлик гуруҳлари ва бошланғич партия ташкилотлари ҳамкорлиги кенг йўлга қўйилгани юксак самара бераётир.

Биргина мисол. Яқинда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Элёр Тўрақуловга “Жиззахпластмаса” АЖ қошида фаолият кўрсатаётган БПТ аъзолари жамоатчилик эътиборидаги масала юзасидан мурожаат қилишган. Яъни, аҳоли, айниқса, мактаб ўқувчилари учун қулайликлар яратиш мақсадида “Оқ олтин” МФЙ - эски шаҳар буюм бозори йўналишида автобус қатновини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўрашган.

Депутат ҳудуддаги транспорт қатновини ўрганиб, БПТ фаолларининг мурожаати ўринли эканлигини инобатга олиб, Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Р.Кенжаевга депутат сўровини юборди.

Сўровга жавобан тез фурсат ичида аҳолига қулайлик яратиш учун сўралган йўналиш бўйича автобус қатнови йўлга қўйилди.

Айтиш ўринлики, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан шу каби аҳолининг оғирини енгил қилиш, аҳолининг турмуш таризини янада ошириш, ёшларни иш билан таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш борасида шаҳар ва туман Кенгашлари Сессияларига таклифлар киритиб келмоқда. Бундан билиш мумкинки, депуталар халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилаяпти,  ҳаракатдан асло тўхтагани йўқ. 

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+