Шўрчилик депутатларимиз туман ободонлаштириш бошқарма бошлиғи ҳисоботидан қониқди

12.07.2018, 17:57

Шўрчилик депутатларимиз туман  ободонлаштириш бошқарма бошлиғи ҳисоботидан қониқди

 Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Б.Мингбоевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, бугун тумандаги мавжуд 47 та қабристонни ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар бюджет ва ҳомийлар маблағи ҳисобидан амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда ҳудуддаги “Толли ота”, “Бойбоботепа”, “Шўрчи ота” ва “Бахшитепа” қабристонларини жорий таъмирлаш ишларига 188 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

–Шунингдек, Республика ҳисоб палатаси ишчи гуруҳи томонидан тумандаги қабристонларни ўрганиш жараёнида “Тамшум”, “Хўшчекка”, “Хайдарқул ҳожи бобо”, “Абдуллоҳ эшон бобо” ва “Азлартепа” қабристонларини таъмирлаш ишларига қўшимча равишда 148 миллион сўм маблағ ажратилди, – дейди Б.Мингбоев. –Айтиш жоиз, мазкур маблағлар қабристонларни жорий таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига сарфланади.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, муҳокама этилган масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳларининг тегишли қарори қабул қилинди.

Улуғбек Қулматов,

O‘zLiDeP  Шўрчи  туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+