Каттақўрғон ҳокимлиги ваъда берди: саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 1092 янги иш ўрни ташкил этилади

12.07.2018, 18:01

Каттақўрғон ҳокимлиги ваъда берди: саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида  1092 янги иш ўрни ташкил этилади

Бу ҳақда Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди. Йиғилишда туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи С.Рустамовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, туманни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг бажарилиши бўйича тасдиқланган дастурга асосан, шу йилда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 41,2 млрд.сўм маблағ йўналтирилади. 140 та лойиҳа доирасида 915 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

– Йил охирига қадар 22 та лойиҳа доирасида 168 та янги иш ўрни яратишни режалаштирилган, – дейди С.Рустамов. – Бундан ташқари, 2018-2019 йилларда Каттақўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича 199 та лойиҳа амалга оширилади ва 1092 янги иш ўрни ташкил этилади.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2078
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+