“Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури каттақўрғонлик ёшларда қизиқиш уйғотмоқда
12.07.2018, 18:14
O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.
–Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг ташкил этилиши ва ушбу жамғарма ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга берилиши, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга катта имконият яратади, – дейди O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Набижон Артиқов. – Дастурда иш билан банд бўлмаган ёшларга 20 тагача парранда ва қуён, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш назарда тутилгани тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Учрашувда партия “Ёшлар қаноти” томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва танловлар, уларнинг мақсад ҳамда вазифалари ҳақида ҳам иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.
Бахтигул ҚАРШИЕВА,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Билдирилган фикрлар
Бекназаров Қутлибай Нийетбаевич (ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими)2018-07-12 18:36:58
“Yoshlar – kelajagimiz” дастурга мувофиқ тадбиркор бўлиш истагидаги ёшларга амалий ёрдам кўрсатишимиз ва партия сафини кенгайтириб олишимиз зарур. Тадбиркорлар учун яна янги имтиёзли ва сеҳрли эшик очилябди. Ҳужжатнинг қабул қилиниши ЎзЛиДеП учун янги имконият бўлди.