Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик – жамият пойдевори, огоҳлик давр талаби

12.07.2018, 18:16

Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик –  жамият пойдевори, огоҳлик давр талаби

О‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши томонидан “Пахта тозалаш” ОАЖ қошида фаолият юритаётган БПТда ташкил этилган тадбир ана шундай номланди.

Тадбирда ёшларни жамиятга хавф солаётган турли оқим ва ёт ғоялар таъсиридан  асраш, уларда соғлом муҳитни шакллантириш, эркин фуқаролик жамиятининг асосий шарти бўлган аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, шунингдек, тинчликни асраш, барқарор ривожланишни таъминлаш инсоният олдидаги энг муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди.

– Ислом ниқобидаги турли ташкилотлар ва ҳаракатларга қарши самарали мафкуравий кураш олиб боришда, уларнинг ғайриинсоний моҳиятини англаб етиш муҳим аҳамият касб этади, – дейди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Хоразм вилоят вакили Х.Абдуллаев. – Айниқса, ёшлар онгига таҳдид солишга ҳаракат қилаётган мазкур оқимларнинг таъсирига тушиб қолмаслик учун маънавий салоҳиятимиз етук бўлиши лозим.

Тадбирда O’zLiDeP депутатлари ва фаоллари жойларда мутасадди ташкилотлар, маҳалла, таълим муассасалари, ота-оналар ва ёшлар билан ҳамкорликда ушбу ишларни мунтазам равишда амалга оширишга келишиб олинди.

М.АБДИРИМОВ,

О‘zLiDeP Ҳазорасп туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1261
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-16 08:26:56

Партиямизнинг ташаббуси билан утказилаетган тадбирларда асосан ёшларимизни жамиятимиздаги турли оқим ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларда соғлом муҳитни шакллантириш, эркин фуқаролик жамиятининг асосий шарти бўлган аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш ва албатта тинчликни саклашга ургатиш энг муҳим вазифалардан саналади. Бу каби тадбирларда ешларнинг фикрлари ва таклифлари инобатга олинса максадга мувофик булари сузсиз. Партиядошларимизнинг келгуси ишларида омадлар тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+