Фермерлар қишлоқ жойларда чинакам етакчи ижтимоий кучга айланмоқда
12.07.2018, 18:19
O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши “Охунова Хуриниса Жўрабековна” фермер хўжалигида “Замонавий фермер хўжаликлари – қишлоқ тараққиёти маъсулиятини ўз зиммасига олган қудратли ижтимоий-сиёсий ҳаракат” мавзуcида давра суҳбати ташкил этди.
Тадбирда партия вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, тажрибали фермерлар, ишбилармон аёллар, БПТ етакчилари иштирок этди.
– Фермер хўжалигимиз 2006 йилда ташкил этилган, – дейди “Охунова Хуриниса Жўрабековна” фермер хўжалиги раҳбари Ҳуриниса Охунова. –Жорий йилда 4 гектар майдонга ғалла экиб, шартнома режасини ортиғи билан бажардик. Ернинг қолган қисмига картошка, аччиқ қалампир ва рўзғор учун керакли маҳсулотларни етиштиряпмиз. Шу кунларда эса янги тут плантациясини барпо қилиш ҳаракатида юрибмиз.
Тадбирда O‘zLiDePнинг ёшлар, аёллар, тадбиркор ва фермерлар ўртасида амалга оширилаётган лойиҳалари ҳақида ҳам кенг маълумот берилди.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Билдирилган фикрлар
Худайбердиева Моҳидил Норбоевна Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби2018-07-13 09:53:48
O‘zLiDePнинг электорати бўлган фермерларимизга айни йиғим -терим вақтида куч-қўвват тилаймиз.Наманганлик фермер Хуриниса опанинг узоқ йиллик тажрибага эга эканлигини инобатга олиб, ёш тадбиркорларимиз билан учрашувлар ташкил қилинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.Бундай фермер аёлларимиздан ёшларимиз ўрнак олса арзийди.
Ш.Эгамбердиев O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-07-13 07:28:39
Бундай шижоаткор ва ташаббускор аёллар раҳбарлик қилаётган фермер хўжаликлари сони кўпаяверсин “Охунова Хуриниса Жўрабековна” фермер хўжалиги раҳбари Ҳуриниса Охунованинг ишларига омад тилаеман