Ҳоким ўринбосари O‘zLiDeP депутатларига ҳисоб берди: афғонистонлик тадбиркорлар билан 50 гектар ерда интенсив боғ яратилади

12.07.2018, 18:23

Ҳоким ўринбосари O‘zLiDeP депутатларига ҳисоб берди: афғонистонлик тадбиркорлар билан 50 гектар ерда  интенсив боғ яратилади

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Ш.Мақсудовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилда ҳудудни ривожлантириш мақсадида 161 та лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, шундан саноат ва ишлаб чиқаришда 32, хизмат кўрсатишда 86, қишлоқ хўжалиги соҳасида 43 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Шу йилнинг олти ой давомида эса қиймати 34,8 млн сўм бўлган 113 та лойиҳа доирасида 362 та янги иш ўрни яратилди.

– Туманга хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан ҳам қатор ишлар амалга оширилди, – дейди Ш.Мақсудов. – Хусусан, Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро бизнес-форумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида Россия, Афғонистон ва Тожикистон тадбиркорлари билан умумий қиймати 8110.0 минг АҚШ доллорлик ҳамкорлик меморондуми имзоланди. Айни чоғда Афғонистонлик тадбиркорлар билан 50 гектар ер майдонга интенсив боғ яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Йиғилишда шунингдек, инвестиция лойиҳалари тақдим этмаган корхоналарга  лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича амалий кўмак бериш, хорижий инвестицияни нафақат қишлоқ хўжалиги балқи бошқа соҳалар бўйича кўпроқ жалб қилиш, йил якунига қадар режалаштирилган лойиҳаларни тўлиқ бажарилиши бўйича зарур таклиф ва тафсиялар берилди.

Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Азамат АБДУРАХМОНОВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1693
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Худайбердиева Моҳидил Норбоевна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби2018-07-13 09:45:09

Мамлакатимиз иқтисодиётида бўлаётган бўндай ўзгаришлар барчамизни қувонтиради.Қўшни давлатимиз бўлган Авғонистонлик тадбиркорлар билан айни вақтда Сурҳондарёда 50 гектар ер майдонга интенсив боғ яратиш ишларининг олиб борилаётганлиги барчамизда қизиқиш ўйғотмоқда.Биз, ушбу қишлоқ ҳўжалиги борасида олиб борилаётган ҳамкорлик самарали натижалар беради деган умиддамиз.Узун туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳидан ушбу лойиҳалар натижалари юзасидан ҳисобот йиғилишини кўтиб қоламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+