Нарпай туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

13.07.2018, 16:48

Нарпай туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Т.Имомовнинг ҳисоботини тинглади.

Таъкидландики, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида туман Бандликка кўмаклашиш марказига 1012 нафар фуқародан мурожаат бўлган. Мурожаат қилган фуқароларнинг 500 нафари доимий ишга жойлаштирилган, 511 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. 1 нафар фуқаро эса Самарқанд шаҳридаги “Коика” қайта ўқитиш марказига юборилган.

– Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туманда 1209 та, давлатимиз раҳбарининг шу йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларга биноан 6078 та иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган, – дейди Т.Имомов. – Шу боис, мазкур қарор ҳамда  юртбошимиз топшириқларига асосан жорий йилнинг май ойига қадар туманда 922 та иш ўринлари ташкил этилди ва ёшлар бандлиги таъминланди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.   

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1456
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+