O‘zLiDeP депутатлари оқдарёлик тадбиркорга 180 миллион сўм кредит олиб бериш учун сўров жўнатади

13.07.2018, 16:54

O‘zLiDeP депутатлари оқдарёлик тадбиркорга  180 миллион сўм кредит олиб бериш учун сўров жўнатади

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши “Плутон-Оқдарё” хусусий корхонасида “Ўрта синф вакилларини қўллаб-қувватлаш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги ғов ва тўсиқларни бартараф этиш ҳамда мулкдорлар эркинлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

Дастлаб корхона раҳбари Абдурашид Облақулов иштирокчиларни корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни ва ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида сўзлаб берди. 

–Корхонамизда аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, дарвоза, чорпоя, арғимчоқ, қуён ва товуқ боқиш учун қафаслар тайёрланади, – дейди Абдурашид Облақулов. – Айни чоғда корхонамизда 17 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Лекин биз фаолиятимизни янада кенгайтириб, Тарнов қишлоғида корхонамиз филиалини ташкил этмоқчимиз. Агар ушбу филиалимиз ишга тушса, яна 3 нафар ёш иш билан таъминланади.

Тадбирда ташкилотчилардан ўз бизнесини ривожлантириш учун 180 миллион кредит олишда амалий ёрдам сўраган тадбиркорнинг муаммоси шу ернинг ўзида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш учун ёзиб олинди. 

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1276
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши депутати Шарипов Бешбой2018-07-16 10:00:24

O‘zLiDeP депутатлари доимо ўз электоратларидан ташқари тадбиркорлик иш билармонлик қилишни ўз олдига мақсад қилган барча юртдошларимизга чин кўнгилдан ёрдам қилишни ўз бурчи деб билганлар.


Н.Атаназаров Косон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухи рахбари2018-07-16 08:57:40

O‘zLiDeP депутатлари партиямизнинг асосий дастурий мақсадларидан ҳисобланган, ҳудудлардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун яратилган кенг шароит ва имкониятларни улар орасида тарғиб қилиш, ўз бизнесини ривожлантириш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам беришлари шарт.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-13 23:23:26

Асосий электоратимиз бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш-партиямизнинг устувор вазифаларидан биридир. Бу борада депутатлик сўрови ваколатидан унумли фойдаланиш-партиямизнинг электорат олдидаги нуфузининг ошишига сабаб бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+