“Аёллар қаноти” 25 аёлнинг иш ҳақини ундириб беради

13.07.2018, 18:43

“Аёллар қаноти” 25 аёлнинг иш ҳақини ундириб беради

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” Балиқчи туманида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.    

Тадбирда туман хотин қизлар қўмитаси, туман жиноят ишлари бўйича суд раиси, ИИБ, “Оила” илмий маркази, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этди.  

Тадбир хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган аёллар билан якка тартибда ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашишида кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.  

– Оилавий ажримлар жамиятда бир қатор салбий ҳолатларни юзага келтирмоқда, – дейди Балиқчи тумани хотин қизлар қўмитаси раиси Г.Деҳқонова. – Шу боис оилаларда соғлом муҳитни яратиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик асосида оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Тадбир давомида тумандаги аёлларнинг муаммолари тингланди. Жумладан, Аралхон МФЙда яшовчи Д. Барисова турмуш ўртоғи Россияга оиласини ночор аҳволда ташлаб кетгани ва оиласини тиклашда бир ўзининг кучи етмаётганини айтиб, кўмак сўради. Бу мурожаат юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш режага киритилди.  

Мулоқот давомида 25 нафар аёл иш жойидан иш ҳақини ололмаётганини маълум қилди. Бу муаммо партия ходимлари томонидан ижобий ҳал этиладиган бўлди.  

Умида Исаева,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тўйчибоева Феруза Андижон шаҳар Кенгаши ижрочи котиби2018-07-19 10:40:52

аёллар қаноти томонидан оилавий муносабатларни мустахкамланишида беминнат кўрсатаётган ёрдамлари хамда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий фаоллигларидан хурсандмиз.


Муяссархон Умурзақова Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот тарғибот бўлими мудири2018-07-16 14:36:10

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, шунингдек, партия Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш, оилалардаги низоли ҳолатлар ва ажралишларнинг олдини олишда Андижон вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими доимо фаол ва натижадор ишларни амалга оширмоқдалар.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-16 12:10:16

Партиямиз томонидан ўтказилиб келаётган бундай тадбирлар сабаб чека худдуда истиқомат қилаётган аёлларни муаммоларини енгиллашаётганидан биз аёллар хурсандмиз


Шамшод Жафаров 2018-07-16 09:55:18

Аёлларни жамиятдаги рўлини ошириш борасида қилинаётган барча тадбирлар бизни қувонтиради.


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-07-16 09:18:29

Аёллар хуқуқларини химоя қилидиган ва куллаб кувватлайдиган партиямизнинг “Аёллар қаноти” гурухининг ишларига омад.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-07-14 10:18:33

Партиямиз тамонидан амалга оширилаетган бу каби аелларни куллаб кувватлаш чоарлари хакикий инсонийлик ана ердам. Партиядошларимизга келгуси ишларида омад тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+