O‘zLiDeP сайёр қабули: сутбулоқликларнинг электр таъминоти бўйича муаммоси ҳал бўлди (ВИДЕО)

16.07.2018, 10:17

O‘zLiDeP сайёр қабули: сутбулоқликларнинг электр таъминоти бўйича муаммоси ҳал бўлди (ВИДЕО)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Янгиқўрғон туманидаги “Сутбулоқ”  маҳалласида сайёр қабул ўтказди. 

Қабул давомида аҳоли томонидан маҳалла гузари, гўзаллик салони, ҳаммом, кутубхона, мини стадион, дорихона, чевархона каби маиший хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш ва бошқа масалалар бўйича қатор таклифлар келиб тушди.  

Хусусан, “Иттифоқ” маҳалласида 25 йилдан буён болалар боғчаси барпо этилмаган. Ҳудуд аҳлининг бу масалада тегишли жойларга мурожаат қилишига қарамай, лекин ҳозирга қадар натижадан дарак йўқ.

Шунингдек, шу ҳудуддаги 24-сонли умумтаълим мактаби олдида автомобиллар ҳаракат тезлигини чекловчи белги ва светофор йўқлиги ҳам аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

 Ҳар икки масала ҳам халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

–Ҳозирга қадар аҳоли мурожаатлари асосида 4 та қишлоқда 32 та темир бетон симёғочлар ўрнатилди, – дейди халқ ноиби Абдурахмон Хусаинов. – Айни чоғда “Сутбулоқ” маҳалласида яна 2 та қишлоқда электр таъминотини яхшилаш режалаштирилган. Бу орқали яна 20 хўжалик электр токи билан таъминланади.

Сайёр қабулда ортиқча вақт талаб қиладиган масалалар туман ҳокими ва халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан назоратга олинди.

      Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1513
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-17 08:51:22

Ўтказилаётган сайёр қабуллар ўз натижаларини бермоқда. Бу каби тадбирларни кўпроқ ташкил этишимиз лозим.


Saboxat Babayeva Sirdaryo viloyati "Ayollar bo'limi " mudiri2018-07-16 21:38:27

Bu kabi o'tkazilayotgan sayyor qabullar xalqimizning turmush darajasini yaxshilashga xizmat qiladi. Deputatlarimiz o'z vakolatlari doirasida amaliy yordam ko'rsatib charchamasliklarida omad yor bo'lsin


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+