Тайлоқлик фермер: биргина иссиқхонанинг ўзидан 80 миллион сўм даромад олишни мақсад қилганмиз (ВИДЕО)

16.07.2018, 12:20

Тайлоқлик фермер: биргина иссиқхонанинг ўзидан 80 миллион сўм даромад олишни мақсад қилганмиз (ВИДЕО)

Дилшод Муҳаммадиев Тайлоқ туманидаги “Акмал Тошпўлатович” кўп тармоқли  фемер хўжалиги раҳбари. 2006 йилда 17 гектар майдонда 5 нафар ишчи билан фаолиятини бошлаган тадбиркор, ҳозир 40,5 гектар майдонда деҳқончилик қилмоқда. Дастлаб ғаллачилик ва пиллачиликка ихтисослашган хўжалик айни чоғда  чорвачилик, балиқчилик, сабзавотчилик ва иссиқхона фаолиятини йўлга қўйган.

– Президентимиз кўп тармоқли фермер хўжаликларини катта фойда бериши ҳақида бот-бот такрорлайдилар, – дейди Д.Муҳаммадиев. – Юртбошимизнинг фикрлари тўғри эканини ўз тажрибамда ҳис этдим. Келажакда режаларимиз кўп. Ҳозирда 500-1000 тонна қишлоқ ҳўжалик маҳсулотини сақлашга мўлжалланган (совитиш камераси) музхона ташкил қилиш ҳаракатида юрибмиз. Агар лойиҳамиз амалга ошса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва хорижга экспорт қилиш имконияти туғилади.

Таъкидлаш керак, мазкур кўп тармоқли фермер хўжалигида 74 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Жорий йилдан бошлаб корхона фаолияти янада кенгайди. У аутсорсинг тизими орқали Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бири ва Самарқанд шаҳридаги 60 махсус мактаб интернатини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни йўлга қўйди.

Дарвоқе тиниб-тинчимас Д.Муҳаммадиев жорий йил 20 сотихлик ер майдонига иссиқхона ташкил этиб, помидор  етиштиришни йўлга қўйди. У иссиқхонадан 80 миллион сўм даромад олишни режалаштиряпти.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3071
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-17 10:59:15

“Акмал Тошпўлатович” кўп тармоқли фемер хўжалигининг ишларига янада ривож тилаймиз!


Saboxat Babayeva Sirdaryo viloyati "Ayollar bo'limi " mudiri2018-07-16 21:28:53

Yuqoridagi kabi fermer va tadbirkorlarimizning safi kundan-kunga ko'payib bormoqda. Bu o'z navbatida yangi ishchi o'rinlari yaratilishiga olib kelmoqda. Xalqning faravon turmush kechirish darajasi ortmoqda


Saboxat Babayeva Sirdaryo viloyati "Ayollar bo'limi " mudiri2018-07-16 21:28:53

Yuqoridagi kabi fermer va tadbirkorlarimizning safi kundan-kunga ko'payib bormoqda. Bu o'z navbatida yangi ishchi o'rinlari yaratilishiga olib kelmoqda. Xalqning faravon turmush kechirish darajasi ortmoqda


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-07-16 16:27:25

Янги иш уринлари яратиб, мамлакатимиз иктисодий ривожига хисса кушаётган тадбиркор ва фермерларга омадлар тилаймиз.


Андижон вилояти Булоқбоши тумани Кенгаши O‘zLiDeP депута О.Матғозиев 2018-07-16 15:58:31

Андижон вилояти Булоқбоши туманида Хар бир тадбиркорда мақсад катта бўлсагина интилиш эришишга бўлган ҳаракат шунга яраша бўлади. Давлатимизни келажагини ривожлантирадиган ана шундай тадбиркорларимиз сони ошгандан ошаверсин


Сергели туман ижрочи котиб М.Бозорова2018-07-16 15:37:38

Фермерларимизни олдига қўйган мақсадлари самарали бўлсин.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби2018-07-16 14:44:17

Хар бир тадбиркорда мақсад катта бўлсагина интилиш эришишга бўлган ҳаракат шунга яраша бўлади.Бўлса бўлди бўлмаса ғавлаб кетди нақилида иш кўрадиган замонлар ортда қолди энди. Давлатимизни келажагини ривожлантирадиган ана шундай тадбиркорларимиз сони ошгандан ошаверсин.


Рахманова Гульнара КР Тахакупир туман Кенгаши 2018-07-16 14:32:56

Ана тадбиркор хакикий, озгина мехнат эвазига 80 млн даромад. Д.Муҳаммадиевнинг ишларини еш тадбиркорларимизга намуна сифатида кургазмали семинарлар ташкил килиш керак деган таклифлар бор


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+