Наманганда байрам тантаналари айни авжида

31.08.2017, 19:05

Наманганда байрам тантаналари айни авжида

Наманганда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Ҳаракати –Ўзбекистон либерал–демократик партияси “Аёллар қаноти” томонидан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Мустақил юртнинг мустақил тадбиркори” мавзусида хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувга Халқ депутатлари вилоят ва туман(шаҳар) Кенгаш депутатлари, НамДУ профессорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофот совриндорлари, тажрибали тадбиркор ва фермерлар хамда Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи хотин-қизлари ва ёшлар таклиф этилди.

НамДУ профессорри Х.Усмонова, “Шахноза мастер класс” МЧЖ раҳбари Адиба Хожимирзаева ва НамДУ талабаси, шоира Манзура Абдуллаевалар йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги байрами билан қутлаб, мустақиллик неъматлари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазалари билдиришди.

—Мен мустақил юртнинг мустақил тадбиркориман, – дейди  “Шахноза мастер класс” МЧЖ раҳбари Адиба Хожимирзаева.  —Дастлаб 3 дона тикув машинаси билан иш бошлаган бўлсам, мустақиллик шарофати билан хозирга келиб замонавий тикув асбобларим 28 тага етди. 35 нафар қизларни иш билан таъминладим. Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз. Букаби имкониятлар яратиб берилгани учун Президентимизга, ҳукуматимизга каттадан катта раҳматлар айтаман.

Учрашув якунида 5 нафар иштирокчига Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги байрами муносабити билан вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдаликсовғалари тақдим этилди.

Шунингдек, партия вилоят Кенгаши томонидан  энг улуғ ва энг азиз байрам муносабати билан Наманган шаҳридаги Обжувоз маҳалласида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда маҳалла фаоллари томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар бўйича Кенгаш ходимлари ва партия фаоллари томонидан атрофлича жавоб берилди ва ечимини кутаётган масалаларни махаллий Кенгашдаги депутатлик гуруҳлари орқали ижобий хал этилишида амалий ёрдам берилиши билдирилди.

Шунингдек, маҳалла фуқароларининг таклифига биноан Обжувоз махалласидаги БПТда “O‘zLiDeP кутубхонаси” ташкил этишга келишиб олинди. Унга партия фаоли "Наманган китоб олами" МЧЖ раҳбари М.Мўминов ҳомийлик қиладиган бўлди.

Вилоятда байрам тантаналари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1336
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+