Ўзбекистонда яна бир “Йўл харитаси” тасдиқланди

16.07.2018, 18:04

Ўзбекистонда яна бир “Йўл харитаси” тасдиқланди

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 июлда “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсади 2022 йилгача Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботидаги жаҳон мамлакатларининг биринчи йигирматалиги даражасига мос келадиган энг қулай шарт-шароитларни яратиш этиб белгиланди.

Қарор билан Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг ўрнини асослаш бўйича жаҳон банки экспертлари ва “Бизнес юритиш” жамоаси билан музокаралар ўтказиш учун ишчи гуруҳ ҳар йили Вашингтон шаҳрига юборилади.

Шунингдек, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда ҳар йили февраль-март ойларида “Бизнес юритиш” ҳисоботини тайёрлаш доирасида Жаҳон банки экспертлари томонидан юбориладиган саволномаларни тўлдириб боради.

Савдо-саноат палатасига амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ҳамда “Бизнес юритиш” ҳисоботи йўналишлари юзасидан қонун ҳужжатлари талабларининг амалиётга жорий этилишини холисона баҳолаш учун ҳар йили тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шу жумладан, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш, қайта ишлаш, кўриб чиқиш ва таклифларини муҳокама қилиш бўйича махсус портал орқали сўровлар ўтказиш вазифаси юкланди.

Табиийки, мазкур қарорда белгиланган вазифалар асосий электорати тадбиркорлар қатлами бўлган O‘zLiDeP зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди. Яъни аввало, ҳар томонлама пухта ўйланган, кенг кўламли қарорни ҳаётга жорий этишда фаол бўлишимиз керак. Ушбу қарор моҳият эътибори билан иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, энг муҳими, Конституциямизда кўзда тутилганидек, хусусий мулкнинг қонуний, меъёрий-ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан устувор ролини таъминлашга қаратилган. 

Жойларда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган қарор, фармон ва қонунлар ижроси устидан самарали депутатлик назоратини ўрнатиш, табиркорларнинг ҳар бир мурожаатини эътибордан четда қолдирмасдан уларни ижобий ҳал этиш масаласига қатъият билан ёндашишимиз лозим. Ана шундагина мамлакатимизда энг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, халқаро ҳамжамиятда мамлакатнинг ижобий қиёфасини шакллантириш, ҳудудларда бизнес юритиш шароитларини яхшилашга озми-кўпми ҳисса қўшамиз. Зеро, O‘zLiDeP тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдоридир.

Зафар КАРИМОВ,

Самарқанд вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси,

Savdogar” АТБ Самарқанд

филиали бошқарувчиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1245
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-17 02:18:56

Bu qarorni hayotga tatbiq qilinishi tatbirkorlarimiz uchun keng imkoniyatlarni ochishga samarali ta'sir ko'rsatadi.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-07-16 18:31:07

Жойларда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган қарор, фармон ва қонунлар ижроси устидан самарали депутатлик назоратини ўрнатиш, табиркорларнинг ҳар бир мурожаатини эътибордан четда қолдирмасдан уларни ижобий ҳал этиш масаласига қатъият билан ёндашишимиз лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+