Қашқадарёда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

16.07.2018, 18:09

Қашқадарёда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Куни-кеча O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”  шиори остида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

– Хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш, жамият ва давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш борасида партиямиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда, –– дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш  бўлими бошлиғи Гулбаҳор Тўраева. – “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови иқтисодиётимизни юксалтиришда янги-янги лойиҳаларни амалга татбиқ этиб, аҳоли фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни кашф этиш, замонавий ишбилармон аёл қиёфасини яратишга хизмат қилмоқда.

Танловда иштирокчиларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотларини кўргазмаси ташкил этилди. Иштирокчиларни баҳолашда хотин-қизларнинг  замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўрини яратгани ва экспортга йўналтирилгани ҳамда импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб  чиқарганига эътибор қаратилди.

Кўрик-танлов якунига кўра, “Усто Аслон Табиб” МЧЖ раҳбари Рухсора Аслонова ва Умринсо Ҳомидова 1 ўринга лойиқ, деб топилди. Ғолибларга ва фаол иштирокчиларга партия вилоят Кенгашининг дипломи ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан топширилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Миришкор туман “Тадбиркор” БПТ раҳбари Бекмуродова Лобар2018-07-17 15:02:08

O‘zLiDeP "Аёллар қаноти" томонидан ўтказилаётган "Ишбилармон аёл"кўрик танлови тадбиркорлигни ривожлантиришга ва тадбиркор аёлларнинг билими ва тажрибасини оширишга муносиб бир туртки бўлди десам муболаға бўлмайди.


Маъмура Мелибоева Жиззах шаҳар2018-07-17 11:41:43

Тадбиркор аёллармизнинг сафи янада кўпаяверсин. Тадбиркор инсон бой бўлади. Халқ бой бўлса - юрт хам бой бўлади


Панжа Нуртаев O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши депутати2018-07-17 11:31:02

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ўтказилиши бу жамиятимизда хотин-қизларга берилаётган юксак эътибордан дарак. Ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизларимизни қўллаб қувватлашда бундай кўрик-танловларнинг ахамияти катта.Ўзим тадбиркор бўлганлигим сабабли яратилаётган шароитлар ва имкониятлар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Танлов ғолибларига омад тилайман.


Панжи Нуртаев O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши депутати2018-07-17 11:28:11

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ўтказилиши бу жамиятимизда хотин-қизларга берилаётган юксак эътибордан дарак. Ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизларимизни қўллаб қувватлашда бундай кўрик-танловларнинг ахамияти катта.Ўзим тадбиркор бўлганлигим сабабли яратилаётган шариотлар ва имкониятлар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Танлов ғолибларига омад тилайман.


Бахром Эшмуродов Қамаши туман Кенгаши депутати 2018-07-17 11:25:19

Аёл тадбиркор бўлса, ҳаёти гўзаллашади, оила фаровонлиги ортади, жамият ҳаётидаги иштироки фаоллашади. “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови иқтисодиётимизни юксалтиришда янги-янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиб, аҳоли фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган шижоатли, ташаббускор хотин – қизларни кашф этиш орқали замонавий ишбилармон аёллар қиёфасини яратди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.


Гулшода Газиева Қамаши туманидаги "Файёза Дилмуродовна" хк БПТ раиси2018-07-17 11:22:14

"Ишбилармон аёл" кўрик- танлови орқали худудлардаги тадбиркор, ишбилармон ва фермер хотин-қизларимизни партия томонидан қўллаб-қувватланиши орқали лойиҳалар давомида янги тадбиркорларни кашф этмоқда.


Зайниддин Эшонқулов O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши депутати2018-07-17 11:18:27

Ишбилармон аёл менинг назаримда бугун барча хотин-кизлар бу сузга лойик булса керак. Чунки бугун жамиятимизнинг барча сохаларида узининг мехнатлари, ташаббуслари билан юксак натижаларни кулга киритиб келаётган аёлларимиз борки, улар оилада хам мехрибон она, ишбилармон, тежамкор уй бекасидир. Аёлларимизни мехнатларини муносиб рагбатлантириб, уларнинг иктидорларини юзага чикаришга каратилган бундай танловлар купаяверсин.


Абдумалик Номозов O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши раиси2018-07-17 11:17:20

Жамиятимизда аёлларнинг ўрни беқиёсдир, шундай экан аёлларга бўлган эътибор кундан-кунга тобора ошиб бормоқда. Жумладан тадбиркорлик соҳасидаям қаратилаётган эътибор, берилаётган имкониятлар бир талай. O'zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам шулар жумласидандир. Аёлларимизнинг тадбиркорлик ва ишбилармонликларини қўллаб-қувватлаган ҳолда уларга мувофақиятлар тилаймиз


Ботирали Турдиев Қамаши туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-17 11:16:08

Аёлларимиз томонидан яратилаётган замонавий кийим кечаклар хар хил хушбичим махсулотларни кўриб хавасим келди. O'zLiDeP томонидан ташкил қилинган ушбу лойихада қатнашаётган хотин қизларимиз келгусида ўзларига керак бўладиган зарур малумотлар ва кўникмаларга эга бўлшди деб ўйлайман.Бундай кўрик танловлар ишбилармон аёлларнинг сафини кенгайишига хизмат қилади. Уларда тадбиркор аёлларимиз бир-бирлари билан тажриба алмашиш, малака ошириш, фаолиятини янада кенгайтириш имконига эга бўладилар.


Сергели туман Кенгаши ижрочи котиб М.Бозорова2018-07-17 09:32:09

O‘zLiDeP "Аёллар қаноти" томонидан ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови аёл тадбиркорларимиз фаолияти учун муҳим аҳамиятга эгадир. Уларни келажакда ўзига бўлган ишончини кучайтиради деб уйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+