“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури оила фаровонлиги ошишининг муҳим омили

16.07.2018, 18:39

“Ҳар бир оила – тадбиркор”  дастури оила фаровонлиги ошишининг муҳим омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ана шундай номланди.

Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида ҳудудда олиб борилаётган тизимли ишлар хусусида фикр алмашилди.

– Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда юксак самара бермоқда, – дейди O‘zLiDeP фракцияси аъзоси К.Джумамуратова. – Ушбу тармоқ янги иш ўринлари яратиш, оилаларнинг барқарор даромад манбасини шакллантириш ва фаровонлигини оширишда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бугунги тадбирдан мақсад ҳам қарор мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш орқали оилавий тадбиркорлар сафини кенгайтиришдан иборат эди ва бунга оз бўлсада эришдик, деб ўйлайман.  

Тадбирда аҳоли томонидан ўртага ташланган  қатор муаммолар  депутатлар томонидан ўрганилди ва вақт талаб қиладиган масалалар депутатлик назоратига олинди.

                                                                           Жуманазар ҚУРБАНОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари,

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    725
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Jasur2018-09-12 14:42:31

Assalomu alaykum ! bizni JUMA shaxrida yosh oila uchun qachondan kredet berish faoliyati boshlanadi


Jasur2018-09-12 14:42:31

Assalomu alaykum ! bizni JUMA shaxrida yosh oila uchun qachondan kredet berish faoliyati boshlanadi


Furqatbek2018-08-06 16:34:29

Salom. Xorazm viloyatida tadbirkorlik qilish uchun qachon qridit ajratiladi qancha kutsa buladi. Oldindan raxmay


Турсунов Дилшод-Қарши туман Кенгаши депутати2018-07-17 14:17:04

Президентимизнинг “Ҳар бир оила- тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги Қарори яна бир бор партиямиз фаоллари ва депутатлари фаолияти самарадорлигини оширишни талаб этади.


Маъмура Мелибоева Жиззах шаҳар2018-07-17 11:38:36

Президентимизнинг "Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тўғрисида”ги қарори фуқароларимизнинг тадбиркорликни бошлашлари учун кўплаб имтиётлар яратиб бермоқда


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-17 11:08:32

"Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тўғрисида”ги қарори кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ўз самарасини бермоқда


Рахманова Гульнара Арзеновна КР Тахтакупир2018-07-17 09:56:40

Хурматли Президентимизнинг жорий йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижросини таъминлаш борасида Республикамиз буйлаб барча ҳудудларда семинар укув, учрашувлар ташкил килиниб таргибот килинмокда. Бу дастур асосида хар бир ойланинг фарованлигини таъминлаш, давлатимиз тамонидан яратилаетган кенг имкониятлардан тугри фойдаланган холда тадбиркорликни йулга куйиш, ойлавий тадбиркорликни ривожлантириш оркали даромад топиш назарда тутилган.


Сергели туман Кенгаши ижрочи котиб М.Бозорова2018-07-17 09:37:39

Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тўғрисида”ги ПҚ-3777-сонли қарори ҳар бир оилани тадбиркорлигига замин яратиб беради. Ҳозирги кунда Президентимиз тадбиркорларга кўплаб имкониятлар яратиб бермоқдалар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+