Тинчлик – энг катта бунёдкорлик

31.08.2017, 19:07

Тинчлик – энг катта бунёдкорлик

Юртимизда қўлга киритилаётган ютуқлар, келажакка ишонч туйғуси мустаҳкамлигининг асосий омили – тинчликдандир. Минг шукрки, юртимизда тинчлик, хотиржамлик. Мана шу неъмат уйимизда файз, барака бор,  мамлакатимиз тараққиёт йўлларидан шиддат билан бормоқда. Энг муҳими, юрт осойишталиги боис, ҳаётимизда мазмун, фаолиятимизда барака бор. 

Бу ҳақда Янгийўл тумани “Нов” кўптармокли сиҳатгоҳи бошланғич партия ташкилотида мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Мустақиллигимизни асраб-авайлаш, абадийлигини таъминлаш учун барчамиз масъулдирмиз” мавзуида ташкил этилган   тадбирда алоҳида таъкидланди.

–Мустақиллик куни – халқимизнинг энг улуғ, энг азиз аййёми, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари М.Мираҳмедова. – Зеро, мустақиллик боис миллий қадриятларимиз тикланди. Бой илмий меросимиз, анъаналаримиз қайта кўз очиб, фарзандларимиз руҳияти, зеҳнияти бугун шу зилол булоқлардан янада сув ича бошлади.  Ҳозирги кунда ҳаётимизда кечаётган ҳар бир янгиланиш ўз кўлами, мазмун-моҳияти билан дилларимизни равшан этади.  Шунинг учун ҳам ушбу аййёмни муносиб кутиб олиш ва ўтказиш борасида  жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. 

Тадбирда партиянинг фаол хотин-қизларига Фаҳрий ёрлик ва эсдалик совғалари топширилди. Энг фаол ва ташаббускор аёллар кадрлар заҳирасига олинди.

 O‘zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+