O‘zLiDeP депутати янгибозорлик Мансур Базарбаевга 15 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олишга кўмаклашди
17.07.2018, 18:16
Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Тангирова “Ҳайват” маҳалласидаги 25 та хонадон аҳолисининг таклиф ва муаммоларини ўрганди.
– Анчадан буён маҳалламизда автотранспорт воситаларини ювиш шаҳобчасини очиш ҳаракатида юргандим, – дейди шу маҳаллада яшовчи Мансур Базарбаев. – Лекин тижорат банкидан 15 млн сўм миқдорида кредит ололмаганим учун ҳозиргача ўз фаолиятимни бошлаганим йўқ. Бугун партия фаолларининг хонадонимизга ташрифидан хурсандман. Сабаби, партия масъуллари менинг муаммойимни назоратга олиб, зарур ҳужжатларни банкга топширишимга кўмаклашди. Энди яқин кунларда ишни йўлга қўйиб, 3-4 нафар ёшни иш билан таъминлаймиз.
12 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаган янгибозорлик Раъно Бекиева фаолиятини янада кенгайтириш учун халқ ноиби А.Тангировага мурожаат қилди. Тадбиркор аёлнинг мазкур мурожаати назоратга олиниб, яқин кунларда ҳал этиладиган бўлди.
Учрашувлар чоғида кредит олиш истагини билдирган Бекзод Сабиров ва Ўринбой Матназаровларнинг муаммолари ҳам жойида ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Нилуфар ДЖАББАРОВА,
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Билдирилган фикрлар
Андижон туман кенгаши партия фаоли Асранов Фахриддин2018-07-18 09:12:35
O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзосилари томонидан бир катор самарали ишлар олиб борилмокда .Буни хар бир вилоят .шахар .туман микиёсида куриш мумкин.