O‘zLiDeP сайёр қабулида трансформатор ва электр столбалари ўрнатиш бўйича қилинган мурожаатлар назоратга олинди

17.07.2018, 18:19

O‘zLiDeP сайёр қабулида трансформатор ва  электр столбалари ўрнатиш бўйича қилинган  мурожаатлар назоратга олинди

O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши томонидан “Янгиқўрғон” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди. Унда партия туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Баҳриддин Ярматов “Янгиқўрғон” МФЙнинг 5 та кўчасига янги трансформатор ва электр столбалари ўрнатиш лозимлигини айтиб, муаммони ҳал этишда амалий ёрдам  сўраб мурожаат қилди.

“Истиқлол” МФЙдаги Оқтепа кўчаси, 49-уйда яшовчи Клара Ҳайитжонова  эса пенсияси нотўғри ҳисобланаётганлигидан шикоят қилди.

“3 гуруҳ ногирониман, лекин тиббий экспертиза мени ногиронлик рўйхатига ҳисобга олмаган. Шу билан бирга менга берилаётган нафақа пули ҳам нотўғри ҳисобланган. Ушбу муаммони ҳал этилишида амалий ёрдам берсангиз”, дея мутасаддилардан кўмак сўради К.Ҳайитжонова.  

Шунингдек, сайёр қабулда “Янгиқўрғон” МФЙда яшовчи Бобуржон Бобобеков ҳудуддаги 8 та кўчани туташтирувчи узунлиги 1,5 км бўлган марказий кўча асфальт қилинмай қолиб кетганини айтиб, масалани ижобий ҳал этишда амалий ёрдам сўради. 

Сайёр қабулда кўтарилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутати Улуғбек Ҳайдаров томонидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови чиқарилиб, натижаси назоратга оладиган бўлди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+