O'zLiDeP сайёр қабулида тадбиркорга МИБ томонидан қўйилган қарздорлик бартараф этилди

17.07.2018, 18:32

O'zLiDeP сайёр қабулида тадбиркорга МИБ томонидан қўйилган қарздорлик бартараф этилди

Тоҳиржон Мадаминов Улуғнор туманидаги “Гўзал малика орзуси” хусусий корхонаси раҳбари. Коммунал тўловларни ўз вақтида кечиктирмай тўлаб келгани сабабли иши ҳам, даромади ҳам жойида. Бироқ туман мажбурий ижро бюроси томонидан нотўғри қарздорлик қайд этилиб, корхона тармоқдан узиб қўйилди.

Т.Мадаминов дарҳол мутасаддилар билан боғланди, масъул мансабдорларга югурди. Бироқ натижа “ҳал этилади”дан нарига ўтмади. Шундан сўнг у O'zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши томонидан ташкил этилган сайёр қабулда иштирок этиб, муаммосини ҳал этиб беришда кўмак сўради. Унинг мурожаати Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси У.Абдуллаев томонидан жойида ҳал этилди.

– Учкўприк маҳалласида яшайман, – дейди Фурқат Ҳалимов. –Ҳудудимиздаги “Эшон ота” қабристонини зиёратгоҳга айлантириш ва қабристонга ўтиш кўпригини янгидан таъмирлаш зарур. Бу ички туризмни ривожлантириш ва авлиё ота руҳини шод этишга хизмат қилади.  

Фуқаронинг таклифи Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўрганиш ва  ижро учун ёзиб олинди.

O'zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1930
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-07-18 17:19:29

Сайёр қабулларда кўтарилган масалалар ўз ечимини топмоқда


Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутати Жаббор Қодиров2018-07-18 15:48:15

O'zLiDeP сайёр қабулида бундай муаммоларнинг жойида ҳал бўлиши фуқароларнинг O'zLiDeP га бўлган ишончини яндада мустаҳкамлайди.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-07-18 14:12:44

Сайёр қабуллардан кўзланган мақсадларга эришилганидан халқнинг қувончи чексиз.


Ахрор Туйчиев O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши2018-07-18 11:28:16

Ўтказилаётган Сайёр қабуллар давомида келиб тушаётган муаммоли масалалар ўз жойида ечимини топаётгани ва бартараф этилаётганлиги партияга бўлган ишончни янада оширади. Шундай ечимини кутаётган муаммоли масалаларни ечими топишда депутатларимизга сабр-тоқат, куч ва ғайратлар тилаб қоламан.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-18 11:25:33

Туманларда ўтказилаётган сайёр қабулда фуқоролар томонидан кўтарилаётган муаммолар мутассади ташкилотлар томонидан жойида ўрганилиб келинмоқда


Абдуллаев Дилшодбек Қахрамонжонович- O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири2018-07-18 09:59:29

Жойида хал этилаётган бундай ишлар партияга бўлган ишончни янада оширади.Депутатлар учун эса сайловчилари олдида яна бир ўрнак вазифасини бажаради. Бундай ечимини кутиб турган муаммоли масалалар сонини қисқартириб уларга ечим топишда депутатларимизга куч ва ғайратлар тилаб қоламан.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-18 08:46:25

Сайёр қабул давомида келиб тушган муаммолар ўз ечимини топиб ва бартараф этилаётганлиги қувонарли ҳол, шу каби тадбирларни жойларда кўпроқ ташкил этилиши лозим


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-18 08:46:25

Сайёр қабул давомида келиб тушган муаммолар ўз ечимини топиб ва бартараф этилаётганлиги қувонарли ҳол, шу каби тадбирларни жойларда кўпроқ ташкил этилиши лозим


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+