Бошланғич ташкилотининг ташаббуси: мустақилликка тухфа

31.08.2017, 19:09

Бошланғич ташкилотининг ташаббуси: мустақилликка тухфа

“O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси  бугунги кунда жойларда қизғин тарзада ўтказиляпти.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги шодиёналари арафасида лойиҳа доирасида ташкил этилаётган тадбирлар аҳоли учун айни муддао бўлмоқда. Сабаби, ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятида бўлган фуқароларга амалий кўмак берилиб, томорқачиликни ривожлантиришга ёрдам берилмоқда.

 Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманидаги Оққўрғон МФЙда истиқомат қилаётган Б.Холбоей ва М.Қаюмовлар оиласи тадбиркорлигини йўлга қуйиш мақсадида банкдан имтиёзли кредит олиб, лимон етиштиришга мўлжалланган  иссиқҳона барпо этишди. Кўчатлар яхши ўсмаётганлигидан ҳавотирга тушган томорқачилар аграном маслаҳати кераклиги тушуниб, Оққурғон МФЙдафаолият юритаётган БПТ га мурожаат қилишди. Туман кенгаши ҳам БПТ раиси мурожатчилар ҳонадонига агроном олиб бориб, тегишли маслаҳат ва тавсияларни беришди.

Томорқачилар зарурий маълумотларни олиб, томорқаларидаги мавжуд бўшерга помидор ва бодринг экишни ҳам режалаштиришди.

Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида аҳолига ўзтадбиркорлигинибошлариучун ҳам яқиндан ёрдам берилмоқда. Хусусан, Бойсун тумани "Жило файз" хусусий корхонасидаги БПТга бириктириган Атхам Амонов оиласи тадбиркорликни бошламоқчи эканлиги, уларда мебел ишлаб чиқариш учун Хитойдан келтирилган ускуналар борлиги аммо маҳсулот ишлаб чиқариш учун жой зарурлигини билдириб, мурожаат қилишди.

БПТ раиси туман Кенгаши депутатлигидан фойдаланиб, туман хокимлигига мурожат қилди. Мурожаат бесамар кетмади. Атхам Амоновга Шурсой маҳалласидан 0,03 сотиҳ ер ажратилиди. Ҳозирги кунда устахона қуриш ишлари қизғин давом этмоқда.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+