“Пахталиқкўл” кичик саноат зонасида 15 га яқин тадбиркорлик субъекти қурилиш ишларини олиб бормоқда
18.07.2018, 17:35
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Пахталиқкўл” саноат зонасида Президентимизнинг жорий йил 2 июлдаги “Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этди.
Қайд этилганидек, мазкур қарорга кўра, Наманган шаҳри, Наманган, Норин, Поп, Тўрақўрғон, Поп ва Чуст туманларида 149,3 га майдонда 6 та, биргина Наманган шаҳар кичик саноат зонаси таркибида эса “Орзу”, “Пахталиқкўл”, “Хонобод” ва “Юксалиш” кичик саноат зоналари ташкил этилади.
– Мазкур кичик саноат зоналари жойлардаги бўш турган ёки фойдаланилмаётган бино-иншоотлар негизида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги шериклик асосида барпо этилади, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Иброҳим Саттаров. – Бу эса тадбиркорларга янги бино қурмасдан ўз фаолиятини қисқа муддат ичида бошлаш ёки кенгайтириш, ўз маблағи ва давлат бюджети маблағларини тежаш имконини беради.
Айтиш жоиз, “Пахталиқкўл” саноат зонасида қарийб 2.8 гектарга яқин майдонда 15 га яқин тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда ишлаб чиқариш биноларини тўлиқ қуриб битказиб, ишга тушириш режалаштирилган. Саноат зонасидаги лойиҳаларни тўлиқ ишга туширилиши ҳисобига эркаклар, аёллар ва болалар пойабзаллари, тикувчилик маҳсулотлари ҳамда бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 800 га яқин иш ўрни яратилади.
Таъкидлаш керак, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан саноат зоналаридаги лойиҳаларни ўз муддатида ишга туширишилиши назоратга олинган бўлиб, лойиҳа ташаббускорларига амалий ёрдам бериш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Фикрингизни қолдиринг