“Обод маҳалла” дастури доирасида “Мурувват” маҳалласида чўмилиш ҳавзаси қуриляпти

18.07.2018, 18:34

“Обод маҳалла” дастури доирасида “Мурувват”  маҳалласида чўмилиш ҳавзаси қуриляпти

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ” дастури юртимизнинг чекка-чекка ҳудудлари қатори пойтахтимизда ҳам кенг қулоч ёймоқда. Шароити оғир кўчалар танланиб, намуна сифатида обод ва файзли масканларга айлантирилмоқда.

Буни Юнусобод туманидаги “Мурувват” маҳалласида олиб борилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Чунки айни чоғда ҳудудда болалар учун ўйингоҳ, тикув хонаси, аёллар ва эркаклар салони ҳамда чўмилиш ҳавзалари қуриляпти.    

– Бугун маҳалламиз гузарлари янада чирой очмоқда. Айниқса, ички йўллар қайтадан таъмирланиб, аҳолини дам олиши учун барча қулайликлар яратилмоқда, – дейди “Мурувват” маҳалласи фахрийси Нигора опа. – Тўғриси, бундай шароитлардан

“Обод маҳалла” дастури доирасида “Мурувват”

маҳалласида чўмилиш ҳавзаси қуриляпти

бошимиз кўкка етди, қувончимиз ичимизга сиғмай кетяпти. Нега деганда, бугун халқ ноибларининг ўзи хонадонимизга келиб, ҳолимиздан хабар олди, муаммоларимизни ҳал этишга кўмалашяпти.  

Таъкидлаш керак, Тошкент шаҳрида “Обод маҳалла” дастури доирасида 1473та уй-жой ва 196 км узунликдаги ички ва хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш белгиланган.

 Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2263
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кадиров Жасурбек-O’zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-07-20 12:13:41

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Обод қишлоқ” дастури юртимизнинг чекка-чекка ҳудудлари қатори пойтахтимизнинг барча туманларида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Махзкур дастур доирасида O’zLiDeP партия ташкилотининг фаоллари ва партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаоллик билан ўз ҳиссаларини қўшаётганликларни алоҳида такидлаш жоиз.


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-07-19 09:46:36

Мухтарам Президентимиз ташаббуси билан “Обод қишлоқ” дастурининг жорий этилиши нафақат марказ балки чекка-чекка қишлоқларнинг ҳам обод бўлишига туртки бўлди. Ушбу дастур доирасида хар бир худудда жуда катта ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Юнусобод туманидаги “Мурувват” маҳалласида чўмилиш хавзасининг бунёд этилиши ёшларимизнинг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.


O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Мавлонов Мухаммад2018-07-19 09:25:29

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билант “Обод қишлоқ” дастури юртимизнинг чекка-чекка қишлоқларида ҳам ўз аксини топмоқда бундан кексалар учун қурилаётган чойхоналар ёшлар учун чўмилиш ҳавзалари ёшларимиз ҳамда кексаларнинг қувончига –қувонч қўшмаоқда юртимиз тинч осмонимиз муссафо Қишлоқларимиз мунданда обод бўлсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+