БПТ раиси “Шуҳрат” медали соҳиби

31.10.2017, 19:11

БПТ раиси “Шуҳрат” медали соҳиби

2017 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев “Мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор ва фермерларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Эътиборлиси ушбу Фармон билан мукофотланганлар қаторида Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи  “Сайқал” ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ниязов Абдурахмон Абдурахимович ҳам бор. Ниязов Абдурахмон Абдурахимович давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ва гарови бўлган ўрта синф – мулкдорлар синфини шакллантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ўзининг самарали меҳнати, билим ва тажрибаси билан республикамизнинг иқтисодий қудратини, унинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш ишларига катта ҳисса қўшиб келаётган юртимиз тадбиркор ва фермерлари қаторида эътироф этилди ва у “Шуҳрат” медали билан тақдирланди!

Бу ҳабар барча қатори Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Фарғона шаҳар Кенгашини ҳам қувонтирди. Чунки, Ниязов Абдурахмон Абдурахимович 2004 йилдан буён партиямиз аъзоси ва 2014 йилдан бошлаб “Сайқал” ишлаб чиқариш корхонасидаги бошланғич партия ташкилоти раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. А.Ниязов ҳам тадбиркор, ҳам корхонадаги бошланғич партия ташкилоти раиси сифатида O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши билан доимий алоқа ўрнатган ҳамда O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.

“Сайқал” ишлаб чиқариш корхонаси 2000 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва бугунги кунга келиб корхонада 110 нафардан ортиқ ишчи ҳодимлар меҳнат қилмоқда. Корхона катталар ва болалар учун ногиронлик аравачалари ва эшитиш мосламалари ишлаб чиқариш билан шуғулланишдан ташқари корхона таъсисчилиги остидаги ишлаб чиқариш субъектида нефт қазиб олиш соҳасида қўлланиладиган бир қатор воситаларни ҳам ишлаб чиқармоқда. Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, жумладан, ногиронлик аравачалари ўзининг сифатли ва арзонлиги, қулайлиги сабабли республика бозоридаги мавжуд талабнинг асосий қисмини ишлаб чиқармоқда. Бу соҳада буюртмаларнинг кўплиги сабабли корхона ишчи ва хизматчилари тиним билмай меҳнат қилмоқдалар. Асли касби шифокор бўлган тадбиркор А.Ниязов имконияти чекланганларга қулайлик яратиш мақсадида олиб бораётган фаолияти тақсинга лойиқ. O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши партиямиз аъзоси ва фаоли А.Ниязовни фаолияти бунданда рифожланишини, келгусида ҳам мамлакатимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини янада кўпроқ қўшишлигини ҳамда ҳамкорлигимиз бардавом бўлишлигини тилаб қоламиз!

Орипов Ахмаджон
O‘zLiDeP Фарғона шаҳар
кенгаши раисининг биринчи
ўринбосари-аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1620
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+