“Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури жойларда кенг тарғиб қилинмоқда

19.07.2018, 14:21

“Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури жойларда кенг тарғиб қилинмоқда

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши “Тупрақальа” қишлоғининг Нукус, Гурлан, Хазорасп, Хонқа, Хива ва Соримай маҳалласи ёшлари учун амалий мулоқот ташкил этди.

Тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури тўғрисида”ги Фармони ва унинг жойлардаги ижроси юзасидан кенгроқ маълумотлар берилди.

Қайд этилганидек, замонавий билим ва кўникмаларига эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш, мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир.

– Ҳар бир оилада сулола давомчилари унинг фарзандлари хисобланса, ҳар қайси давлатнинг келажаги ва давомчилари шу юрт ёшлари хисобланади, – дейди O’zLiDeP депутати Г.Матмуратова. – Бугун юртимизда ёшлар учун барча имкониятлар бор. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат эса воҳамизда исътедодли ёшларнинг янада кўпайиши, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда ёшларнинг қизиқиш ва иқтидори, келгусидаги режалари ўрганилди. Билдирилган таклиф ва муаммолар депутатлик назоратига олинди.

М. АБДИРИМОВ,

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'zLiDeP Бухоро туман Кенгаши раисининг 1-ўринбосари - аппарат раҳбари - Саттор Бафоев2018-07-20 14:00:54

Барча соҳаларда бўлганидек, тадбиркорлик сўҳасида ҳам берилган бундай катта имкониятдан ёшларимиз унумли фойдаланишлари лозим.


Бахтиёр Исмоилов - Ғиждувон тумани ижрочи котиби2018-07-19 15:25:18

Мамлакатимиз мустақиллигининг биринчи кунидан ёшларимизга эътибор юқори даражада қаратилган. “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури ҳам шу эътиборнинг бир намунаси деб ҳисоблайман. Ҳозирги ёшларга ҳавасим келади. Ажойиб имкониятлар, фойдаланиб қолиш керак.


O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-07-19 14:47:03

“Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури ёшларимизнинг янада ўз имкониятларини юзага чиқаришига, ёшлар орасида тадбиркорликнинг ривож топишига сабаб бўлмоқда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+