O‘zLiDeP кўмагида Лабисой кўчаси обод бўлмоқда (ВИДЕО)

19.07.2018, 14:37

O‘zLiDeP кўмагида Лабисой кўчаси обод бўлмоқда (ВИДЕО)

Шу кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманганда ҳам “Обод қишлоқ” дастури доирасида қайта қуриш, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Чунки бугун вилоятда дастур доирасида “O‘zLiDePнинг обод кўчалари” акцияси кенг қулоч ёзган.

–Акция доирасида 11 та туманда 71.059 та хонадонни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш режалаштирилган, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Носиржон Абдуллаев.– Шу боис, ҳозирга қадар ҳамкор ташкилотлар кўмагида 234 та хонадоннинг ташқи фасад қисми қайта таъмирланди. 8 кмдан ортиқ йўлларга шағал ётқизилиб, 1600 метри асфальт қилинди. Шунингдек, 40 та столба, 2 та янги трансформатор ўрнатилди. Қолаверса, аҳолига 512 та газ баллонлар тарқатилиб, тоза ичимлик ва оқова сув иншоотларини яхшилаш учун 315 та лотоклар ётқизилди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур амалий ишлар вилоятнинг Чуст туманида ҳам қизғин тус олган. Боиси, 230 минг аҳоли истиқомат қилувчи туман вилоятда аҳоли зичлиги бўйича 2-ўринда туради.

–Лойиҳа доирасида бизнинг туманда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди халқ депутатлари Чуст туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Ваққос Орипов. – Хусусан, 950 метрдан иборат “Пансада” маҳалласидаги Лабисой кўчасида жойлашган 8 та хонадоннинг ташқи фасад қисми таъмирланди. Айни чоғда эса тирбандликни олдини олиш мақсадида кўчанинг 850 метр қисмида таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари олиб бориляпти.

Ҳа, бугун “Обод қишлоқ” дастури доирасида вилоятда олиб борилаётган ишларни кузатар экансиз, бунда халқимизнинг ҳашар, меҳр-оқибат каби улуғ қадриятлари ўзининг амалий ифодасини топаётганига яна бир бор гувоҳ бўласиз. 

  Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+