Якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлардан озод этилди

19.07.2018, 17:23

Якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлардан озод этилди

Президентимизнинг жорий йил 14 июль куни “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, эндиликда   аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари тижорат банкларидан гаров таъминотисиз кредит олади ва қишлоқ жойларда ҳизмат кўрсатишни ташкил этган тадбиркорлар 5 йилгача барча турдаги солиқлардан озод этилади.

Мазкур ҳужжатнинг яна энг муҳим жиҳати шундаки, бундан буёғига ишсиз шахсларга, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган оила аъзоларига ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига гаров таъминотисиз энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмаган ҳажмда микрокредитлар ажратилади. 

Биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади. 

Қишлоқ туманларида (бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно) сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилди.

Қодир ШОЙИМОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

                                                                                    Кенгаши бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3082
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Улмас2018-07-25 00:12:21

Президентимиз томонидан олиб борила етган ислохотларга катор фармонларга карамай чекка вилоятларда эскича караш халигача яшаб келаепти. Туман хокими томонидан бир тадбиркорга имконият яратиб бериш урнига унинг олдига турли бохоналар билан катор тусиклар куйиш уз кучини курсатиб куйиш максадида ииб ходимларидан фойдаланиб уни ишлашига йул бермаслик агар у ногиронлиги белгиланган шахс булсачи уни кура била туриб чекланган имкониятларини янада чеклаб куйиш холатлари учраб турибди. Масалан мен тадбиркорман. 30000000 кридитим бор лекин 1 ойдан бери туман хокимининг ман манлиги сабаб фаолиятимни тухтатиб уйда утиришга мажбурман бировга айтсам хеч ким ишонмайди. Хар куни тинимсиз банк кридит фоизларини сураб келаяпти ишламасам кандай тулайман. Туманда ишлаш учун хамма шароитлар булишига карамасдан истедодли актер хокимнинг дастидан кундан кун боткокка ботиб кетаяпмиз. Шуми президентимизни тадбиркорларни куллаб кувватлаганлари ахвол шу зайлда кетаверса мен сунгги чора куллашга мажбур буламанми инсон факат чорасизлик ва адолатсизликни енга олмасагина уз жонига касд килиш хакида уйлаб колар экан кани эртангги истикболли еруг кунга ишонч ? Тадбиркорни атайлаб шундай аянчли ахволга солиб куйиш ва уни йукликка махкум килишга хакки йук эди. Хаммаси жонга тегди


Xatamova Hilola2018-07-22 22:36:24

Тиниб тинчимаётган президентимизга хамда юкори ташкилотларда кумаклашаётган рахбарларга улкан мувафакиятлар тилайман. Халк хизматида хечам чарчамайлар.


Xatamova Hilola2018-07-22 22:36:23

Тиниб тинчимаётган президентимизга хамда юкори ташкилотларда кумаклашаётган рахбарларга улкан мувафакиятлар тилайман. Халк хизматида хечам чарчамайлар.


Xatamova Hilola2018-07-22 22:33:05

Тадбиркорликни бошловчилар учун катта ютук деса хам булади. Эндиликда тадбиркорлик килмокчи булганларга хеч бир бахона йук. Бор булила ишсизлар сони камаяди. Буёгига нолиганлар ишёкмаслар хисобланса керак.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-22 19:39:05

Президентимизнинг жорий йил 14 июль куни “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори биринчидан, аҳолининг ночор қатламларини ҳимоя қилади, иккинчидан уларни тадбиркорликка етаклаб, ўз турмуш шароитларини яхшилаш имконини беради, учинчидан, қишлоқ жойларда маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожига имкон беради.


ФАРХОД2018-07-21 14:36:59

УЯЛИ АЛОКА ОПЕРАТОРЛАРИГА ВОСИТАЧИЛИК ХИЗМАТЛАРИ КУРСАТУВЧИ ДИЛЕРЛАР ТУГРИСИДА ХАМ БИРОР ЕНГИЛЛИК БУЛСА ЯХШИ БУЛАР ЭДИ.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-20 10:21:09

Bu YaTT lar uchun juda katta imkoniyat.


Abdumalik2018-07-19 22:47:35

Вапше гап йук Аллох умриларини узок кисин мартабалари Амир темурникиданам ошиб кетсин халким диб ениб яшавоттила тимвотганлари йук сизни хакизда нотугри гапирганлар уялиб косин угилларимам шу президентимизга ухшаб элга юртга хизмат киладиган президент булиб етишиб чикишсин омин Аллох ёр бусин сизга хурматли президент


Abdumalik2018-07-19 22:47:34

Вапше гап йук Аллох умриларини узок кисин мартабалари Амир темурникиданам ошиб кетсин халким диб ениб яшавоттила тимвотганлари йук сизни хакизда нотугри гапирганлар уялиб косин угилларимам шу президентимизга ухшаб элга юртга хизмат киладиган президент булиб етишиб чикишсин омин Аллох ёр бусин сизга хурматли президент


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+