Ангренлик партиядошларимиз малака оширди

19.07.2018, 10:50

Ангренлик партиядошларимиз малака оширди

Миллий қонунчилик, фан, техника ва технологияларнинг энг илғор ютуқлари асосида сиёсий таълимни йўлга қўйиш сиёсий партия фаолиятини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси cиёсий таълим маркази томонидан партия  ҳудудий ташкилотлари аппарат раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия  депутатлик гуруҳи раҳбарлари ҳамда ижрочи котиблари малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ҳам ана шундай эзгу мақсадга хизмат қилмоқда.

Айни чоғда мазкур ўқувларнинг республика ва вилоят босқичлари якунланиб, туман ва шаҳар босқичлари юқори савияда ташкил этилмоқда.

O’zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши томонидан ўтказилган семинарда ҳам партия шаҳар Кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, БПТ раислари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларининг билим ва малакаси оширилди.

Ўқув машғулотлари давомида интерактив усуллар қўлланилиб, иштирокчиларнинг ўрганилаётган мавзуни чуқур англаши, ўз фикрини эркин баён этиб, фаол бўлишига кенг имкон берилди.

Улар кичик гуруҳларга бўлиниб, партия ишини самарали ташкил этиш, унинг таркибини сифат жиҳатдан яхшилаш, бўлажак сайловларда фаол иштирок этиш, жамиятни ислоҳ қилишда бошланғич партия ташкилотлари фаоллиги ҳамда партия гуруҳлари ташаббускорлигини ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Семинар якунида партия шаҳар кенгаши фаолияти таҳлил қилиниб, йўл қўйилаётган айрим камчилик ва мумуаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1301
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+