Жамоатчилик назорати кучайтирилади

20.07.2018, 09:36

Жамоатчилик назорати кучайтирилади
Тошкент туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан партия туман кенгаши ходимлари ва фаоллари малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди.
 
Партия вилоят ва туман кенгашлари масъуллари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ва партия фаоллари иштирок этган мулоқотда партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, бу борада йўл қўйилган хато-камчиликлар ва галдаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
– Бу каби мулоқотлар партия ходимлари ва фаоллари учун албатта фойдали бўлади, – дейди партия туман кенгаши аппарат раҳбари Д.Исмоилова. – Боиси, улар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти, бу борада қонунчиликдаги янгиликлар, шунингдек, партия фаолиятига доир тадқиқотлар билан танишиш имкониятига эга бўлди.
 
Танқидий-таҳлил руҳида ўтган семинарда мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатлари ижроси, аҳоли томонидан билдирилаётган шикоятларнинг ҳал этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, муаммоли масалаларни депутатлик гуруҳида кўриб чиқиш ва халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига масалалар киритиш, ушбу масалалар юзасидан масъулларга депутатлик сўровлари юбориш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, бу борадаги ишларни янада кучайтиришга келишиб олинди.
Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1412
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-20 10:25:02

Jamoatchik nazorati davrning talabi bo'lgan juda kuchli tizim.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+