Танлов ташаббусга чорлайди

30.08.2017, 19:13

Танлов ташаббусга чорлайди

Наманган шаҳрида O‘zLiDePнинг 124 та бошланғич ташкилоти бўлиб, улар фаолиятини янада кучайтириш, тарғбиот ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан бир қатор ишлар қилинмоқда. Хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни ишбилармонликка, оилавий бизнесга жалб этиш ва шу мақсад йўлида уларга амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.

-Маълумки, партия сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси томонидан “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси эълон қилинган,-дейди O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Соҳибахон Ғаффарова. – Буни уюшқоқлик билан ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Барча қуйи бўғинларнинг етакчиларига лойиҳанинг шартларини етказганмиз. Шу мавзуда семинар ҳам ташкил этганмиз. Бошланғич  ташкилотлар ўз ҳудудларидаги  5 тадан оилани оталиққа олдилар. Ҳар бир оилага мавжуд томорқаси асосида тадибиркорликни нимадан бошлаш, бизнес режани тузиш, кредит олиш каби ташкилий-ҳуқуқий масалаларда бизга партиямиздан сайланган депутатлар яқиндан ёрдам беришмоқда.

Дарҳаҳақиқат, амалга оширилаётган ишлар ўзининг дастлабки самараларини бермоқда. Жумладан, Наманган шахар “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғини, Янгибоғ кўчасида яшовчи Нуриддин Қаҳҳаровга “Паҳталиккўл” сиҳатгоҳидаги бошланғич партия ташкилоти  раиси М.Инамова яқиндан ёрдам берди.  У бўш ётган 6 сотих ерда боғ ташкил этиш режасини тузди.  Бошланғич партия ташкилоти ҳамда шаҳар Кенгаши депутати Бахтиёр Воҳидовнинг  кўмаги билан ушбу режани амалга ошириш учун “Туронбанк” АТБ бўлимидан 10 млн.сўм  миқдорида имтиёзли кредит олиб берилди. Айни кунларда тадбиркор боғни яратиш бўйича амалий ишларни олиб бормоқда.

“Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги бошланғич партия  ташкилоти ҳам лойиҳада фаол иштирок этишга ҳаракат қилмоқда.Шу маҳаллада яшовчи  Зиёда Жаббаровага қандолатчилик цехи очишда кўмак берилди. Қувонарлиси, бошланғич партия ташкилотининг саъи ҳаракати ва ташаббуси билан тадбиркорга “Микрокредитбанк” АТБ филиалидан 20 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит  олиб берилди.  Қисқа муддатда ишга туширилган ушбу цехга 6 нафар уюшмаган ёш ишга жойлаштирилди.

Наманган шаҳрида бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Тадбиркорликни бошлаган хонадон эгалари эса O‘zLiDeP  шахар Кенгаши  бошланғич ташкилотларига ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда.

Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1200
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+