O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши кўмагида исроиллик ҳамкорлар билан қиймати 5 млн. долларлик гидропоника иссиқхона қурилади

20.07.2018, 16:01

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши кўмагида исроиллик ҳамкорлар билан қиймати 5 млн. долларлик   гидропоника иссиқхона қурилади

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши “Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими” кўмагида исроиллик бир гуруҳ тадбиркорлар фарғоналик ҳамкасблари билан учрашди.

Учрашув давомида Фурқат туманидаги “Tomosha Agro” МЧЖ Исроилнинг “V-Group” компанияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича мемарандум имзолади. Келишувга кўра, Фурқат туманида 5 млн. долларлик гидропоника усулида иссиқхона қуриладиган бўлди. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Фурқат туман Давлат хизматлари марказидан “VP- Tomosha Agro” МЧЖ давлат рўйхатдан ўтказилди ва унга қўшма корхона гувоҳномаси топширилди.

Яқин кунларда “Боғдод соҳиллари” МЧЖ ҳам исроиллик тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Х.Раҳмоновнинг фикрига кўра, қиймати 10 млн. долларга тенг бўлган мазкур лойиҳа ишга тушса, йилига 3 минг тонна курка гўштини қайта ишлаш, 300 дан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаш имконияти пайдо бўлади.  

Кўриниб турганидек, партиянинг тадбиркорлар орасида амалга ошираётган кенг кўламли ишлари амалий натижаларда ҳам ўз ифодасини топмоқда.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1050
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

холисхон 2018-08-18 12:43:31

Исиккхона учун Кридит ололмаяпман хужат таерлаб булгунимча узгартириш киритилади 4 маротиба хужжат таерладим Агро банк хамон вада бермокда Ким ердам беради Россиянинг Новосибирск шахрида Исиккхонада малака ошириб келдим 4 сутик Исиккхона егочдан курдим 2 йил булди темирга алмаштириш керак лекин Кридит ололмаяпман кимга мурожат килсам булади. ОЛДИНДАН РАХМАТ


сайдалиева мохичехра2018-07-22 08:29:25

Мани фикрим шу партия ходимлари бизга хам шундай кушма корхона очиш имкониятини яратишса ман гидропоника усулида иш бошлаганман лекин куп муаммога дуч келиб Ишим олдинга силжимаяпти кумаклашишни иложи борми


Нодирбек Ботиров2018-07-20 18:17:40

Вилоятимизга инвеститцияни жалб этиш борасида алббатта партиямизни ҳиссаси катта деб уйлайман. Шундай инвесторларни туманларга айниқса чекка туманларга ҷалб этсак нур устига ало нур буларди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+