O‘zLiDeP тадбиркорга кадастр ҳужжатини расмийлаштиришга кўмаклашди
20.07.2018, 16:05
Тўрткўллик Ўғилжон Султанова “Уллубог” ОФЙда жойлашган бир қаватли 3 та хизмат хонасидан иборат бўлган шахсий дўкон биносини ўғли Хайрулла Матирзаевга васият қилиб қолдирган эди. Лекин Х.Матирзаев васиятномага асосан ўзига тегишли бўлган ер майдонини ва мулкни белгилашда турли муаммоларга дуч келмоқда.
Шу боис, у васиятномага асосан ўзига тегишли ер майдони ва дўконни ҳамда турар жойни белгилаб олишда қийналаётганини айтиб, O‘zLiDeP туман Кенгашига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мурожаатга асосан, O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Тўрткўл филиали бошлиғи Гулом Маткаримовга хат юборди. Натижада фуқаро Х.Матирзаевнинг онаси томонидан васият қилинган ер майдони ва турар жойи кадастр ҳужжатлари билан тўлиқ расмийлаштирилиб берилди.
Партия кўмагида муаммоси ҳал этилган Х.Матирзаев шахсий дўкон биносида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда.
Ю. МАТКАРИМОВ,
O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши
аппарат раҳбари
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Билдирилган фикрлар
Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-23 08:02:53
Партиямиз фаоллари тамонидан тадбиркорликни куллаб кувватлаш борасидаги хайрли ишлари бу хакикатдан хам амалий ердам саналади. Тадбиркоримизнинг келгуси ишларида ривож тилаймиз
Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-21 11:03:01
Х.Матирзаевнинг тадбиркорлик фаолиятига ривож тилаймиз.