Узунда ташкил этилган O‘zLiDeP форумида 100 дан ортиқ хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

20.07.2018, 16:49

Узунда ташкил этилган O‘zLiDeP форумида 100 дан ортиқ хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP ташаббуси билан Сурхондарёда “Ҳар бир оила – тадбиркор” ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурларини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим” мавзусида форум ўтказилди.

Форум доирасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, туманда яшовчи хотин-қизлар саломатлигини янада яхшилаш мақсадида “Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори” шиори остида  бепул тиббий кўрик ташкил этилди.  Тиббий кўрик тумандаги “Қарашиқ” маҳалласидаги  72- сонли оилавий поликлиникасида ўтказилиб, унда Узун тумани тиббиёт бирлашмаларининг малакали шифокорлари томонидан  100 дан ортиқ хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида хотин-қизларга  ўз саломатликларини  тиклашлари учун маслаҳат ва зарурий  кўрсатмалар беришди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-21 19:12:52

Хотин-қизларимиз учун бепул тиббий кўриклар ўтказиш уларнинг соломатлигига алоҳида эътибор қаратиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиздир


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-21 10:46:33

Хотин-қизларимизни тиббий кўрикдан ўтказилиши бу уларнинг соломатлигига бўлган эътибордир


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-07-21 09:03:42

“Соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори” шиори остида хотин-қизлар ўртасида ташкил этилаётган бепул тиббий кўриклар келажак авлоднинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашда, оилаларда соғлом муҳитни шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.


O‘zLiDeP аъзоси Бахадирханова Нилуфар, Яшнобод тумани2018-07-20 17:37:00

Халқнинг дардини тинглаб уни қийнаётган муаммоларга ечим топиб, Хар-бир худуддан сайланган депутатлар фаол бўлса, жойлардаги ижтимоий - иқтисодий муаммолар ўз ечимини топади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+