Депутат ёшларни “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мазмун-моҳияти билан таништирди

20.07.2018, 07:48

Депутат ёшларни “Ҳар бир оила – тадбиркор”  дастури мазмун-моҳияти билан таништирди

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури – оилаларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига қулай шароит яратиш баробарида барқарор даромад манбаига эга бўлиши, аҳолининг турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ана шу фикр бот-бот такрорланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати К.Джумамуратованинг айтишича, дастур ижросини таъминлаш борасида жойларда ташкил қилинган ишчи гуруҳларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бу борадаги ҳуқуқий механизмни янада такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича кўплаб амалий ишлаш олиб бормоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.  

–Вилоятимизда тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши баланд бўлган ёшлар  кўп, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев. – Шу боис, тадбир давомида аҳоли, айниқса, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз бизнесини бошлаш истагида юрган фуқароларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик.

Тадбирда аҳолини қийнаётган турли муаммолар ўрганилиб, айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Баъзи масалалар эса депутатлик назоратига олинди.

                                                                         Абдулла РЎЗМЕТОВ,

O‘zLiDeP Урганч туман

Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-07-28 08:13:46

Хурматли Президентимиз тамонидан шу йилининг 7 июнь санасида кабул килинган 3777 сонли карори асосида "Хар бир ойла тадбиркор" дастури кенг жамоатчилик тамонидан кизгин куллаб кувватлангани гувохимиз. Мана яна бир имконият сектор рахабари ва ОФЙ МФЙ рахбарлари тавсияномаси билан 3- ва 5 йил муддатга эенг кам иш хакининг 150 барабаригача 7 фойзли крдеитлар олиш ва хар бир ойла тадбиркорликни йулга куйиб даромад туплаб ойла фарованлигини таъминлаб гина куймасдан янги иш уринлари яратиб жамиятимиз ривожига хам хисса кушиши назарда тутилган.


даврон2018-07-26 23:52:52

Салом биз ойламиз билан тадбиркорликни йулга куймокчимиз 7 - 4 фойзлик кредитлар ажратилдими


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+