Суд қарорлари Олий суди веб-сайтида тизимли равишда эълон қилиб борилади

21.07.2018, 23:53

Суд қарорлари Олий суди веб-сайтида  тизимли равишда эълон қилиб борилади

Куни кеча Президентимизнинг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.                                                                                                                                                   

Фармонда барча тоифадаги суд ишларини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш амалиётининг кенгайтирилгани аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва суд ҳокимияти очиқлигини ошириш борасида устувор вазифалар белгиланди. Бундан ташқари, одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ иш юритиш белгилаб қўйилди.  

Фармонинг биринчи бандида Ўзбекистон Республикаси Олий суди веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш, қабул қилинган суд ҳужжати ўқиб эшиттирилганидан сўнг унинг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тушунтиришни жорий этиш, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказишлик маълум қилинган.

Президентимиз фармонида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Эндиликда янги чиққан қарор ёки фармонни халққа етказишда саёр қабуллар ташкил этиш, ижтимоий тармоқлар ҳамда ОАВлари орқали кенг тарғиб-ташвиқ қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

Севара МУСЛИМОВА,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-22 19:33:37

Президентимизнинг бу фармони суд ҳокимиятнинг янада очиқлигини, шаффофлигини таъминлайди, судьяларнинг қабул қилган қарорлари, ажримлари, ҳукмлари бўйича масъулиятини оширади, халқнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+