Мустақиллик шукронаси

30.08.2017, 19:21

Мустақиллик шукронаси

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгашининг туман ва шаҳар Кенгашларида, бошланғич партия ташкилотларида қутлуғ айёмга бағишланган учрашув ва мулоқотлар ўтказилмоқда. Хусусан, Фарғона шаҳрида жойлашган Иссиқлиқ электр маркази қошидаги O'zLiDeP бошланғич ташкилотида бўлиб ўтган тадбир ҳам “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” ғояси асосида “Мустақилликнинг одамлар онги ва тафаккури, сиёсий ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишдаги аҳамияти” мавзусига бағишланди.

Партиянинг Фарғона шаҳар Кенгаши аппарати ходимлари, депутатлик гурҳи аъзолари, бошланғич ташкилот раҳбарлари ва электорат вакиллари иштирок этган тадбирда юртимизда истиқлол йилларида эркин, демократик давлат қуриш, бозор иқтисодиётига ўтиш, фуқаролик жамиятини барпо этиш ва мамлакатимизни тараққий топган давлатлар қаторига кўтариш йўлида амалга оширилган улкан ислоҳотлар хусусида сўз борди.

Тадбирда сўз олган O'zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши ходими Г.Турдиқулова мустақиллик туҳфа этган буюк имкониятлар самараси, истиқлол туфайли мулкдорлар синфи, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар, яратилган имкониятлар хусусида фикр юритди. Айни пайтда тадбир иштирокчиларини партия сафида туриб, истиқлол берган имкониятлардан самарали фойдаланиш, ўз куч-ғайратлари, билим ва истеъдодлари билан юртимиз равнақига, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишларига чорлади.

Шунингдек, давра суҳбатида сўз олган Фарғона Иссиқлиқ электр марказидаги O'zLiDeP фаоли Фозилжон Обидов эркин фуқаролик жамиятининг асосий шарти бўлган аҳолининг сиёсий маданияти, ҳуқуқий онгини ошириш, оммавий маданиятнинг таъсири остига тушиб қолаётган ёшлар онгида мафкуравий иммунитетyb шакллантириш,  уларнинг бўш вақтларини тадбиркорлик, ишбилармонликка йўналтириш юзасидан фикр билдириб, мустақилликнинг одамлар онги ва тафаккури, сиёсий ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Тадбир якунида партия Дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш, давлат сиёсатининг устувор йуналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, аҳамияти ҳамда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталикни қадрига етиш, буни аҳоли, айниқса, ёшлар қалбига чуқур сингдириш бўйича вазифалар белгиланиб, Фарғона шаҳар Кенгаши фаолиятида самарали иш олиб бораётган бошланғич ташкилот аъзоларига мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.   

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+