O‘zLiDeP депутатлари 14 йилдан бери ноқонуний фаолият юритиб келаётган “Хоразм автомобиль бозори” масаласини сессия кун тартибига олиб чиқади

21.07.2018, 23:59

O‘zLiDeP депутатлари 14 йилдан бери ноқонуний фаолият юритиб келаётган “Хоразм автомобиль бозори” масаласини сессия кун тартибига олиб чиқади

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ва Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳаллий бюджетга тушумлар тушириш бўйича вилоятдаги автотураргоҳлар, автомабиль бозорларидаги тушумларнинг бюджетга ўз вақтида тўланиш ҳолати таҳлил қилинди. Ўрганишлар жараёнида “Хоразм автомобиль бозори” МЧЖнинг 2004 йилдан буён фаолият юритиб, 10 000 м2 ер майдонидан маҳаллий бюджетга ҳеч қандай ер солиғи тўламасдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани, Урганч туманидаги “Ред Рубин” МЧЖга қарашли “Замонавий типдаги автомобилларнинг иккиламчи савдо бозори” ва “Авто эҳтиёт қисмлари савдо мажмуаси”ни ишга тушириш бўйича Урганч туман ҳокимининг 2018 йил 20 январдаги 122-сонли қарори ижроси таъминланмагани ҳамда янги автомобиль бозори ишга туширилмагани, аниқланган эди.

Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан куни кеча партия вилоят Кенгаши ташаббуси билан навбатдаги қўшма йиғилиш ўтказилди. Унда мазкур масала юзасидан вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Маткаримов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Қ.Игамбергенов ҳамда давлат рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Назаровларнинг ахборотлари эшитилди.

Маълум бўлишича, 14 йилдан бери фаолият юритиб келаётган “Хоразм автомобиль бозори” МЧЖ томонидан ажратилган ер майдони белгиланган муддатда ўзлаштирилмагани, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб рўйхатдан ўтказмагани ва ер солиғи тўламасдан келгани учун Урганч шаҳар ҳокимининг қарори билан 10.000 кв.метр ер давлат ихтиёрига қайтарилган.

Бироқ, жамият шу кунгача 10.000 кв.метр ва шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 10.700 кв.метр, жами 20.700 кв.метр ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний равишда панжара ва деворлар билан ўраб олиб, фойдаланиб келмоқда. Шунингдек, давлат ихтиёридаги кўкаламзорлаштириб қўйиладиган 4000 кв.метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб 58*69 метр темир панжарали пойдевор билан ноқонуний ўраб олган.

Йиғилиш якунида Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ва доимий комиссияси аъзоларига кун тартибидаги масалалар юзасидан олиб бориладиган ишлар устидан таъсирчан депутатлик назоратини олиб бориш ва мазкур масалалар ижросини таьминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига таклиф киритиш белгиланди.

Шавкат Сафарбаев,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси,

доимий комиссия раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1730
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-22 19:28:29

Бу депутатлар томонидан ташланган жуда катта жасоратли қадам. Нима учун? Чунки пул бор жойда коррупция бор, коррупция бор жойда тазйиқ бор. Депутатлик гуруҳи аъзоларининг бирдамлиги, қатъиятлиги, жасорати таҳсинга сазовор. Нима бу ернинг ноқонуний эканлигини вилоят ҳокими, прокурори, ИИБ, ДСИ, департаменти билмаганми? Жуда яхши билишган. У ёғи уларнинг виждонига ҳавола. Энг муҳими, шундай фидойи депутатларимиз бор экан, Ватанимиз иқтисодиёти гуллаб-яшнайди.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти2018-07-22 18:05:56

Буни наҳотки шу пайтгача вилоят раҳбарлари кўрмаган бўлса, бундан раҳбарлар тегишли хулоса чиқариб олса яхши бўлар эди. Давлатга бир сўм пул тўламасдан халқни ризқини қийиб фойдаланиб келган. Шунча жойни бирорта тадбиркорга қонуний қилиб берса бўладику. У тадбиркор давлат бюджетига қанча солиқ тўлайди, нечтадир одамларни иш билан таъминлайди, жамиятга катта фойдаси тегар эди.


Олимжон Тўхтаназаров2018-07-22 01:04:25

Фақат Хоразм вилоятида эмас, балки барча вилоятдаги ноқонуний ишлаётган мажмуалар кўп. Барчасини солиққа тортиш керак. Тўғри уларни орқасида ҳимоячилари бўлиши мумкин. Аммо энди унақанги нарсалар ўтмайди. Улар тадбиркор эмас, давлатни,халқни алдаб келаётган фирибгарлардир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+