Cоғлиқни сақлаш вазири диққатига: савол бошқа-ю, жавоб бошқа!?

22.07.2018, 14:59

Cоғлиқни сақлаш вазири диққатига: савол бошқа-ю, жавоб бошқа!?

"XXI asr" газетасининг 2018 йил 31 май сонида “Вазирликдан жавоб ололмадим” номли мақола чоп этилган эди. Унда бугунги кунда оилавий поликлиникаларда беморларнинг шифокор ҳузурига соатлаб навбат кутиши, бунинг асосий сабабларидан бири қоғозбозлик, яъни ҳар бир беморга қилинган хизмат (маслаҳат, муолажа, қўлланилган тиббий восита ва дори-дармон)нинг қайд дафтарига туширилиши баён этилганди. Энг қизиғи, мазкур ҳолатга янада аниқлик киритиш, тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида билиш истагида Соғлиқни сақлаш вазирлигига шахсан мурожаат этган журналистнинг тегишли мутасадди раҳбар билан учрашолмагани, тўғрироғи, уни ҳеч ким қабул қилмагани, натижада  соатлаб вақти кутиш билан бесамар кетгани ҳақида айтилганди.

Мазкур мақола "XXI asr" газетасида чоп этилгач, унда кўтарилган масалаларга жавоб олиш мақсадида шу йилнинг 6 июнь санасида вазирликка хат йўлланди. Роппа-роса уч ҳафта ўтиб етиб келган жавоб хати дастлаб қувонтирди. Чунки таҳририят томонидан йўлланган мактубга вазирликлардан муносабат қайтиши амримаҳол-да! Аммо хатни ўқигач, қувончидан асар ҳам қолмади. Нега дейсизми?

Вазир ўринбосари номидан келган ушбу муносабат имло хатоларидан иборатлиги етмаганидек,  бутунлай бошқа мазмундалиги ҳафсаламизни пир қилди. Бир ярим бетлик жавобда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ишлар баён қилиниб, қуйидаги оҳангда давом этади: “...тиббий ходимлар меҳнати самарадорлигини рейтинг тизимида баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳолига, жумладан, бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритаётган тиббий ходимлар эътиборига чуқурроқ етказиш мақадида Сизнинг газетангиз имкониятларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади”, дейилади.

Ажабо, чоп этилган мақола мавзуси тиббий соҳада ҳужжатбозлик ишларини камайтириш ва шу орқали меҳнат унумдорлиги, аҳоли саломатлигини тиклашга эришиш ҳақида бўлсаю, нуфузли вазирликдан келган жавобда қоғозбозликни газета орқали тарғиб этишга таклиф этилганига нима дейсиз?

Хуллас, мурожаатга жавоб берилдими, берилди қабилидаги бир парча қоғоздан бошқа нарса деб атаб бўлмайди буни. Бошқа изоҳ ортиқча энди.  

Чарос ЁҚУБОВА,
"XXI asr" газетаси мухбири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1670
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

valijon2018-07-22 18:11:46

sogliqni saqlash vazrligiga 2 oy olidin xatyolaganman xali xanuz javob yoq inson manfatlari chetda qolip ketyapti ayrim amaldoriarni oldida qarga qargani kozini choqimedi digan maqolga amal qlisharkanda


Олим2018-07-22 17:50:28

Улар фақат сохта қоғозбозликдан нарига ўта олмайди.


Жасур2018-07-22 15:33:39

Худди шу фикрни мен хам айтган эдим ЗАГС га тиббий курикдан утаетган вактда. Нахотки автоматлаштиришни иложи булмаса?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+