O‘zLiDeP cайёр қабули: талабанинг контракт пули тадбиркор ва фермерлар ҳомийлигида тўлаб берилади

22.07.2018, 20:17

O‘zLiDeP cайёр қабули: талабанинг контракт пули  тадбиркор ва фермерлар ҳомийлигида тўлаб берилади

Партия Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида Косонсой тумани Чак МФЙ аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда маҳалла аҳлидан ҳудудда болалар боғчаси қуриш, аҳолини ичимлик суви, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш, ички йўллар ва қишлоқдаги мавжуд кўприкни таъмирлаш ҳамда алоқа тизимини яхшилаш каби таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.

Сайёр қабулда иштирок этган Маҳбуба Ашурованинг муаммоси ҳам ижобий ҳал этилди. У шартнома асосида таҳсил олаётган фарзандини ўқиши учун контракт пулини тўлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

– Маҳбуба Ашурованинг фарзанди учун контракт пули тадбиркор ва фермерлар ҳомийлиги асосида тўлаб бериладиган бўлди, – дейди партия Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Музаффар Тўхтасинов. – Шунингдек, Косонсой туманидаги “Одилбек қурилиш инвест” МЧЖ раҳбари Тоҳир Мирзаевнинг 2016 йилда жамиятининг ҳисоб рақамига 9 105 000 сўм миқдорида ФИБ Янгиқўрғон туманлараро судининг 1/3239-15 сонли ҳал қилув қарорига асосан, боқиманда қарзи ва ижро йиғими тўлов мазмунида инкасса топшириқномаси қўйилган бўйича партияга қилган мурожаати ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабулда маҳаллада кутубхона ташкил этиш масаласи ҳам ижобий ечим топадиган бўлди. Халқ кутубхонаси ташкил этиш учун “Ҳар бир оиладан битта китоб” акцияси бошлаб юборилди.

Юлдуз Юлдашева

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгашиматбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Iroda2018-07-23 11:53:21

Juda yaxshi bo'libdi. Hamma hududlarda tadbiq etilsa, yanada yaxshi bolar edi.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-07-23 08:59:57

Сайёр қабуллардан кўзланган мақсадларга эришилганидан халқнинг қувончи чексиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+