O‘zLiDeP 25 йигит-қизни ишга жойлаштирди

22.07.2018, 20:23

O‘zLiDeP 25 йигит-қизни ишга жойлаштирди

O‘zLiDeP Хўжаобод туман Кенгаши “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастуридан келиб чиқиб, O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” олдидаги устувор вазифаларга қаратилган форум ўтказди.

Форумда партия вилоят, туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, уюшмаган ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан партия фаоллари “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури доирасида вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлашди.

– Партиямиз мазкур Дастурда белгиланган ўта муҳим вазифаларни самарали амалга оширишга қаттиқ бел боғлаган, – дейди O‘zLiDeP Хўжаобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Баҳодир Сайдолимов. – Шу боис айни чоғда Дастурда илгари сурилган вазифалардан келиб чиқиб, ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, иш билан таъминлаш, айниқса, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бугунги тадбир давомида ҳам тумандаги 25 нафар ишсиз ёшларни “GOLD ASYA” МЧЖга ишга жойлаштирдик.

Форум якунида “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастурининг амалга оширилишига қаратилган видеоролик намойиш этилди.

Элёрбек АВУЛОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    652
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+