2018 йил биринчи ярим йиллик якунлари: Сарҳисоб ва навбатдаги вазифалар

22.07.2018, 20:27

2018 йил биринчи ярим йиллик якунлари: Сарҳисоб ва навбатдаги вазифалар

Самарқандда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси, партиянинг Самарқанд вилоят ва Нуробод туман Кенгаши депутатлик гуруҳларининг 2018 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти юзасидан брифинг ташкил этилди.

Янги форматда, қизғин ва конструктив руҳда ўтган брифингда партия фаоллари, депутатлар иштирок этиб, унда O‘zLiDeP депутатлик корпуси вакилларининг ҳар қайси бўғини фаолияти танқидий-таҳлилий жиҳатдан атрофлича кўриб чиқилди.

Бу бежиз эмас албатта. Негаки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган учрашуви ҳамда унда парламент палаталари ва барча депутатлар корпуси фаолиятининг таҳлилига, истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилишига бир йил тўлди. Биламиз унда сиёсий партия ва унинг депутатлик корпуси олдида турган энг муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.

Хўш, ўтган вақт мобайнида партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясидан тортиб, унинг барча бўғиндаги депутатлик гуруҳлари фаолиятида йиғилишда белгилаб берилган вазифалар асосида қандай туб ўзгаришлар амалга оширилди, белгиланган қандай марраларга эришилди ва ўз навбатида яна қандай муҳим вазифалар ижросида сусткашликка йўл қўйилди? Брифингда ана шу кўлами кенг масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўтган давр мобайнида депутатларимиз ўз сайловчилари билан бўлган мулоқотлар тизими тубдан ўзгарди. Эндиликда Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари ўз сайловчилари билан йил-ўн икки ой тизимли мулоқотлар олиб боришаётгани кўпчиликка яхши маълум. Биргина 2018 йилнинг январь-май ойларида республикамизнинг 70 та туман ва шаҳарида олиб борилаётган ишларнинг ҳақиқий ҳолати депутатлар томонидан чуқур ўрганилди. Амалга оширилган ишларнинг натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг мажлислари ўтказилиб, уларда ҳокимларнинг, прокуратура, ички ишлар органлари ва солиқ хизмати раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган қарорлар қабул қилинди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари вазифасини бажарувчи, Бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар қўмитаси раиси А.Шодмонов. - O‘zLiDeP депутатлик корпуси жойларда ишларни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, шунингдек туман ва шаҳарлар даражасида ташкил этиш асносида ўтган давр мобайнида 12 мингдан ортиқ хонадонларга ташриф буюрдилар, 43 мингдан ортиқ фуқаролар билан, шу жумладан, 6,5 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари билан бевосита суҳбатлар ўтказди. Аниқланган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш чораларини кўрдилар. Мамлакатимиз раҳбари томонидан адолатли тарзда танқид қилинган депутатлар корпуси қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳам ижобий силжишлар бўлди. Танқиддан тўғри хулоса чиқарган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини яхшилаш йўлида кўрилган чора-тадбирлар натижасида агар 2016 йилда O‘zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида бор-йўғи 5 та қонун киритилган бўлса, 2017 йилда ушбу рақам 7 тага, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида 8 тага етди дея алоҳида таъкидлади, нотиқ ўз сўзида. O‘zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан парламент назоратини амалга ошириш ҳам сифат жиҳатидан ўзгарди. Жумладан, ўтган давр мобайнида Президентимиз таклифлари асосида Қонунчилик палатаси мажлисларида “ҳукумат соати” доирасида ҳукумат аъзоларини, шунингдек фракция мажлисларида эса вазирликлар, давлат қўмиталари ва муассасаларнинг раҳбарларини эшитиш механизми жорий этилди ва у амалда самарали қўлланилмоқда.

Жумладан, O‘zLiDeP ташаббуси билан “ҳукумат соати” доирасида Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг республика аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминланишида ҳамда ичимлик сувини тежамкорлик билан ишлатишда олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотлари, фракция мажлисларида эса Ўзбекистон Республикаси молия, иқтисодиёт, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, давлат солиқ қўмитаси раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Парламент депутатлари ижтимоий тармоқларда ўз шахсий саҳифаларини очиши натижасида ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқларда парламент вакилларининг фаоллиги сезиларли даражада юксалди. Бугунги кунга келиб, фракция аъзолари, вилоятлар ва туманлар Кенгашлари депутатлари “Facebook” ижтимоий тармоғида шахсий саҳифаларини очди. Улар томонидан ҳар куни турли электрон ОАВ ва тармоқ ресурсларида жамоатчилик эътиборини тортувчи долзарб масалалар бўйича 500 дан зиёд ахборот материаллари жойлаштирилмоқда, жамоатчилик фикрини шакллантириш, ишончли ижтимоий-сиёсий ахборотни аҳолига етказиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётир, - деди Адҳам Шодмонов ўз маърузасида.

Шунингдек брифингда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг 6 ойлик фаолияти якунлари таҳлил қилинди.

- Туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан турли идора ва ташкилот раҳбарларига жами 514 та депутатлик сўровлари юборилган. Сўровларнинг 511 тасига жавоб олинган бўлса, 3 та сўровга жавоб келмаган. Депутатлик гуруҳлари йиғилишларида 120 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилган. Вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларига 27 та таклиф киритилиб, 15 та таклиф юзасидан Кенгаш қарори қабул қилинишига эришилган, дея ахборот берди Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи  раҳбари Отабек Аҳтамов. - Ўтган олти ой давомида ўтказилган 53 та сайёр қабуллар жараёнида келиб тушган 240 та мурожаатнинг 76 таси (31,7%) ижобий ҳал қилинишига эришилган бўлса, 133 та (55,4%) мурожаатга тегишли ташкилот вакиллари томонидан тушунчалар берилди. 4 та (1,7%) мурожаатга рад жавоби берилган бўлса, 27 та (11,3%) мурожаат 2019-2023 йиллар тизимли дастурига киритилган.

Хусусан, Нуробод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан тегишли ташкилотларга 33 та депутатлик сўрови жўнатилган. 11 марта мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилган. Халқ депутатлари доимий комиссиялари йиғилишига 2 та таклиф киритилган бўлса халқ депутатлари туман кенгаши сессияси кун тартибига 3 та масала киритилиб, уларнинг 2 таси юзасидан қарор қабул қилинишига эришилган.

Брифингда жорий йилнинг иккинчи ярмида Халқ депутатлари доимий комиссиялари йиғилишларига таклиф киритиш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги қатъий таъкидланди.

Брифингда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси, партиянинг Самарқанд вилоят ва Нуробод туман Кенгаши депутатлик гуруҳларининг ҳамкорликда ташкил этилган  2018 йил биринчи ярим йилликдаги фаолиятига бағишланган ахборотлари маълумот учун қабул қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар белгилаб олиниб, уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+