Б.Парпиев иссиқхонадан 20 миллион даромад оляпти

22.07.2018, 20:47

Б.Парпиев иссиқхонадан  20 миллион даромад оляпти

O‘zLiDeP Наманган туман Кенгаши ёрдами билан тумандаги 110 та  хонадон эгаларига томорқадан даромад олиш сирлари: иссиқхона ташкил этиш, серҳосил уруғ навларини экиш, томчилатиб суғориш ва минерал ўғитларни ўз вақтида бериш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги Оқбулоқ маҳалласида яшовчи Бахриддин Парпиев ҳам ер билан диллашган омилкорлардан бири. У ўз томорқасидаги 4 сотих ер майдонида лимонария ташкил этиб, оилавий бизнесни йўлга қўйди.

– 2008 йилда  фарзандларим билан биргаликда ташкил этган лимонариямиз бугунги кунга келиб оиламизнинг асосий даромад манбаига айланди, – дейди Бахриддин  Парпиев. – Ҳозирда йилига 3,5-4 тоннагача лимон етиштириб, 20 млн даромад оляпмиз.

Баҳриддин отанинг иссиқхона борасидаги тажрибалари маҳалладошларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. У фарзандлари ва набираларидан ташқари, лимонарияга қизиқувчиларга ҳам кўчатларни парваришлаш сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    3092
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-07-23 09:28:35

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тадбиркорларга яратилган имкониятлар самараси ўлароқ бугунги кунда иқтисодий мустақиллик ҳар жабхада бўй кўрсатмоқда.17


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-07-23 08:08:07

Тадбиркор акамиз Бахриддин Парпиевнинг мехнатлари эвазига эришаетган ютуклари тахсинга лойик. Бир тамонидан ойласи фарованлигини таъминласа, бир тамонидан жамиятимиз ривожида хиссаси бор. Мана давр билан хамнафас инсон.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+