Сурхондарёда O‘zLiDeP томонидан “Ҳар бир оила- тадбиркор” ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари ижроси амалга оширилмоқда

23.07.2018, 14:21

Сурхондарёда O‘zLiDeP томонидан “Ҳар бир оила- тадбиркор” ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари ижроси амалга оширилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик  партияси  Сурхондарё  вилояти Кенгаши томонидан Узун ва Сариосиё туманларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида “Ҳар бир оила- тадбиркор” ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” дастурларини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим” мавзусида  Форум ўтказилди.

Форум Узун туманидаги “Шодлик” маданият ва истироҳат  марказида ташкил этилган меҳнат ярмаркаси билан бошланди. Меҳнат ярмаркасида туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида тумандаги 90 га яқин давлат ва нодавлат ташкилотлари ўзларининг 450 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Меҳнат ярмаркасига келишган 350 нафардан ортиқ ёшлар иш берувчилар томонидан таклиф этилган соҳалар бўйича бўш иш ўринлари танишиб, тадбир давомида 58 нафар ёш касб йўналиши бўйича ишга жойлашиш учун йўлланмаларга эга бўлишди.

- Мен  ўтган йили Узун Педагогика касб-ҳунар коллежининг мактабгача таълим йўналиши бўйича ўқишни тамомлаганман, - дейди Дилором Маматова. O‘zLiDeP томонидан туманимизда ташкил қилинган меҳнат ярмаркасида иштирок этиб, мавжуд  бўш иш ўринлари билан танишдим. Ярмарка давомида ўзим яшаётган “Деҳқон” маҳалласидаги янги ташкил қилинган хусусий мактабгача таълим муассасасига тарбиячи бўлиб ишлаш учун йўлланма беришди. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларига ўз миннадорчилигимни билдираман,

Форум доирасида “Yoshlar – kelajagimiz” дастури ижросини самарали амалга ошириш, хусусан,  оилавий  ажримлар ва эрта никоҳнинг олдини олиш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган  очиқ мулоқот  бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Оила ва аёллар масалалари бўйича қўмитаси раиси Дилором Файзиева иштирок этиб, давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва имкониятлар ҳақида батафсил тўхталди. Шу билан бир қаторда Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги қарори билан тасдиқланган “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган вазифалар ижроси хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини баён қилди. Очиқ мулоқот сўнгида ўз бизнесини бошлаётган 10 нафардан ортиқ ёшларга тижорат банкларининг имтиёзли кредитларини ажратиш тўғрисидаги сертификатлари топширилди.

 Форум доирасида  тумандаги “Қарашиқ” маҳалласида жойлашган 72- сонли оилавий поликлиникада аёллар ва хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ҳам ташкил этилиб, унда 100 нафарга яқин аёллар шифокорлар кўригидан ўтказилди.

Куннинг иккинчи ярмида Форум доирасида Сариосиё тумани Маданият ва дам олиш марказида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим” мавзусида  амалий мулоқот  бўлиб ўтди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш учун олиб борилаётган ишлар ва галдаги вазифалар хусусида атрофлича тушунтириш ва маълумотлар берилди.

Мурод Эшназаров,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати  котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Навоий вилояти Кармана туман Кенгаши депутати2018-07-23 16:18:37

“Yoshlar – kelajagimiz” дастури ижросини самарали амалга ошириш, ёшларимиз фикрларини яна бир бора эшитиш, хусусан, оилавий ажримлар ва эрта никоҳнинг олдини олиш, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган. Президентимиз ишонган ёшларга кўмакчи бўлиб, уларни инновацион ғояларини ривожланишига ёрдам беради.


Жўраева Гулбахор O‘zLiDeP Нишон туман Кенгаши раис ўринбосари аппарат рахбари 2018-07-23 15:26:15

“Ҳар бир оила- тадбиркор” ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари биз Ўзбекистон аҳолиси учун кенг имкониятлар эшигини очишига ишонамиз, бизлар учун паст % ли кредитлар ҳали бўлмаган. бунинг учун Хурматли Юртбошимизга мингдан минг рахбат.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-23 14:55:25

“Ҳар бир оила- тадбиркор” ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари Мамлакатимиз аҳолисига кенг имкониятлар эшигини очишига ишонамиз. Чунки бу даражада паст % ли кредитлар ҳали бўлмаган. Президентимизга мингдан-минг рахмат шундай шароитлар яратиб бераётган. Мухтарам президентимизнинг ертангги таваллуд айёмлари билан чин қалбдан самимий қутлаймиз, умрлари узоқ соғ-саломат бўлиб, дунё тургунча турсинлар, узоооқ йиллар барчамизга бош бўлиб юрсинлар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+