O‘zLiDeP бўш иш ўринлари ярмаркасини ташкил этди

23.07.2018, 17:22

O‘zLiDeP бўш иш ўринлари  ярмаркасини ташкил этди

O‘zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Унда 180 та ташкилот ва корхона 1200 дан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмарка давомида иштирокчилар бўш иш ўринлари билан қатнашаётган корхона ва ташкилотларнинг иш тартиби, корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, имтиёз ва қулайликлар билан яқиндан танишди.

–Ўз мутахасислигим бўйича иш излаб юргандим, – дейди Бухоро тиббиёт коллежи битирувчиси Моҳинур Музаффарова. – O‘zLiDeP ташаббуси билан ҳудудимизда ташкил этилган меҳнат ярмаркаси орзуйимни рўёбга чиқишига айни муддао бўлди. Нега десангиз, ярмарка давомида вилоят болалар кўп тармоқли илмий марказига ҳамшира бўлиб ишга жойлашдим. Энди ўз фаолиятимни келажак авлод саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида давом эттираман.

Таъкидлаш керак, ярмаркада бўш иш ўринлари билан қатнашган корхона ва ташкилотларга 50 нафардан ортиқ йигит-қиз ишга қабул қилинди, 280 нафар ёшларга эса тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахим Файзиев O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-07-24 11:29:59

Ташкил этилган бандлик ярмаркаси шаҳар ёшлари умуман шаҳар фуқаролари томонидан кўтаринки руҳда қабул қилинди, айниқса бўш иш ўрни билан иштирок этган хусусий сектор корхоналари фаол иштирок этиб ўзларига керакли кадрларга эга бўлишганидан мамнунликларини билдиришди.

Азиз Хакимов. O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-07-24 10:03:25

Ёшларни иш билан таьминлаш, эртанги кунимизнинг фаровонлигидан дарак беради. Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам айнан мана шу мақсадда ташкил этилди. Ярмаркада нафақат давлат муассасалари балки юрт тараққиётига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшаётган хусусий тадбиркорлар ҳам иштирок этди. Улар ичида O'zLiDeP нинг таянчи бўлган хусусий сектор вакиллари бўлгани ҳам, ёшларни иш билан таьминлашда жонбослик кўрсатдилар.

Шовот туман Кенгаши 2018-07-24 09:26:26

Ахолининг бандлигини таъминлаш, Уюшмаган ёшлар, ижтимоий химояга мухтож қатлам билан ишлаш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Ярмаркада фуқароларнинг бандлиги таъминлангани жуда ажойиб иш бўлибди.

Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-07-23 17:32:05

Ахоли бандлигини таъминлаш хозирги кундаги энг долзарб масалалардан бўлиб келмоқда. Ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 50 нафар фуқаронинг иш билан таъминланиши ташкил этилган ярмарканинг номигагина эмас балки самарали ўтказилаётганининг аниқ исботидир.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+