“Panamilk”да БПТ ташкил этилди

30.08.2017, 19:23

“Panamilk”да БПТ ташкил этилди

Нукус шаҳридаги уюшмаган ёшларнинг бандлигини таминлаш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳри Кенгаши, тадбиркорлар иштирокида Нукус шаҳрида фаолият юритувчи "Strov-Vektor" МЧЖ (“Panamilk”)да "Тадбиркорлик - давр талаби" мавзусида тадбир ўтказилди.

"Story vektor" МЧЖ қошида 2014 йилдан бошлаб ўз ишини бошлаган сутни қайта ишлаш цехи бугунги кунда хориждан олиб келинган ускуналар ёрдамида кунига 3 тоннадан ортиқ сут қайта ишлаб, 55 турдаги махсулотлар тайёрланмоқда. Ўтган йили фақатгина сутни қайта ишлашнинг ўзидан 1 млрд. 800 минг сўмлик маҳсулот сотилган.

150 дан ортиқ ишчи хизматчилар фаолият олиб бораётган мазкур корхонада темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.  Ўтган йилда бу йўналишда 7 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Албатта, бундай катта ҳажмдаги ишларни йўлга қўйиш учун тегишли маблағ талаб этилади. Шу кунга қадар тижорат банкларидан 3 млрд. сўмга миқдорда кредитлар олинган бўлиб,  ҳозирда улар тўланиб бўлиш арафасида турибди.

Тадбир давомида мазкур корхона қошида бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, унга Панаев Ислам раис этиб сайланди.

- Корхонамиз ходимлари партия Устав ва Дастури билан тўлиқ танишиб чиқди ва улар партияни қўллаб-қувватлашларини билдирди, – дейди БПТ раиси. Шу куннинг ўзида 20 дан ортиқ ходимлар партия аъзолигига қабул қилиниб, уларга партияга аъзолик ва БПТ ташкил этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома топширилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1719
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+