Наманганда O‘zLiDeP ижтимоий тармоқлари орқали келган 40 мурожаат ижобий ҳал этилган

23.07.2018, 17:28

Наманганда O‘zLiDeP ижтимоий тармоқлари орқали келган 40 мурожаат ижобий ҳал этилган

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ижтимоий тармоқларда тузилган “Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш”, “Тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш”, “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” ҳамда “Келажак депутатлари” гуруҳлари фаолиятини танқидий-таҳлил этиш ва улар самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш ўтказди.    

Тадбирда жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида мазкур гуруҳларга келиб тушган 40 дан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилгани, лекин Мингбулоқ, Косонсой, Учқўрғон ва Чуст туманларида бу кўрсаткич талаб даражасида эмаслиги қаттиқ танқид қилинди.

– Ижтимоий тармоқларда тузилган ушбу гуруҳлар асосан тадбиркор, фермер ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида ташкил этилган, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Иброҳим Саттаров. – Шу сабабли мазкур гуруҳлар аҳоли, айниқса, тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни атрофлича ўрганиши ва уларни партиявий воситалари орқали ўз вақтида бартараф этиши лозим.  

Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун хужжатлари ва бу жараёнларда O‘zLiDePнинг иштироки тўғрисида тезкор маълумотларни бериб бориш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1052
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ирода 2018-07-24 09:44:39

Гуруҳлар ишини фаоллаштириш учун нима қилиш керак???


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+