Узунда 825 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилади

23.07.2018, 17:31

Узунда 825 ўринли нодавлат  мактабгача таълим муассасаси қурилади

Бу ҳақда Халқ депутатлари Узун туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди. Унда туман мактабгача таълим бўлими мудири С.Қудратовнинг хисоботи тингланди.   

Ҳисоботда таъкидланганидек, бугун тумандаги мавжуд 20 та мактабгача таълим муассасасида 1 минг 921 нафар бола таълим-тарбия олмоқда. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида бу кўрсатгич 2 минг 681 нафарга етди.

–Жорий йилда бир қатор боғчаларимиз инвестиция дастурига киритилган бўлиб, ҳозирда уларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, – дейди С.Қудратов. – Шунингдек, жорий йил охирига қадар 16 та лойиҳа асосида 825 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилади. 2019 йилда эса яна 3 та мактабгача таълим муасасаси инвестиция дастурига киритилди.

Йиғилишда депутатлар томонидан давлат ихтиёридаги қаровсиз биноларни тадбиркорларга “нол” қийматда бериш орқали хусусий мактабгача таълим муассасалари сонини  кўпайтириш масаласига алоҳида этибор қаратилди.

Йиғилиш якунида кўтарилган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Шуҳрат РАҲМОНОВ,

                                                                                 O‘zLiDeP Узун туман Кенгаши

                                                                                                      аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2640
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+