O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг 2 фуқарога 30 миллион сўм кредит бериладиган бўлди

23.07.2018, 17:43

O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг 2 фуқарога  30 миллион сўм кредит бериладиган бўлди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Шеробод туманидаги “Ғуржак -1” МФЙда сайёр қабул ташкил этди. Унда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят ва туман Кенгаши ходимлари ҳамда мутасадди ташкилот  вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида ҳудуд аҳли томонидан 20 га яқин мурожаатлар ўртага ташланиб, уларнинг аксариятида жойида ҳал этилди.

Хусусан, шу ҳудудда яшовчи Нарзулла Норқобилов ва Чори Қоржавовларнинг чорвачилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида 15 млн сўмдан  имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати “Халқ банки” мутахассиси Н. Ибрагимов томонидан жойида ўрганилиб, фуқароларнинг мурожаати қаноатлантирилди.

–Анчадан буён чорвачилик билан шуғулланиш ниятида юргандим. Лекин фаолиятимни бошлашим учун етарли маблағим йўқ эди, – дейди Нарзулла Норқобилов. – Шу боис, бу масалада ҳудудимизда ташкил этилган сайёр қабулда мутасаддиларга мурожаат қилдим. Уларнинг кўмагида кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни банкка тақдим этдим. Умид қиламанки, яқин кунларда фаолиятимни бошлашим учун зарур бўлган маблағни оламан.

Йиғилишда шунингдек, шу маҳаллада яшовчи П.Қодировнинг ички йўлларни таъмирлаш бўйича амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ж.Қувватов томонидан ўрганилиб, туман йўл хўжалиги унитар корхонаси маъмуриятига депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.  

Зиёда ҚОДИРОВА,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1384
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиби2018-07-24 10:27:12

Жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларнинг самараси бугунги кунда кўпроқ кўзга ташланаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бў ўз навбатида депутатлар ва партия ходимларининг ишидаги жонланиш партиямиз аъзоларининг янада кўпайишига сабаббўлмоқда.


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-07-24 09:21:01

Хар каби ўтказилаетган сайёр қабуллар тадбиркорлар ва ҳудудларда яшовчи аҳолининг хар хил мурожаатлари шу жойнинг узида урганилаиб жойида ҳал этилмоқда. Сайёр учрашув халкимизнинг яшаш шаройиларини янада яхшилашда, тадбиркорлик фаолиятларини кенгайттиришда хизмат қилади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-24 08:51:54

Мурожаатлар ўз ечимини топганлиги биз учун кувонарли, бу каби тадбирларни жойларда кўпроқ ташкил этиб фуқароларимиз муаммоларини ижобий ҳал этилишини таъминлашимиз лозим бўлади


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-24 08:51:54

Мурожаатлар ўз ечимини топганлиги биз учун кувонарли, бу каби тадбирларни жойларда кўпроқ ташкил этиб фуқароларимиз муаммоларини ижобий ҳал этилишини таъминлашимиз лозим бўлади


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-24 08:05:14

Хар бир утказилаетган сайёр қабул давомида ҳудудларда яшовчи аҳолининг хар хил мурожаатлари шу жойнинг узида урганилаиб жойида ҳал этилади. Бу эса халкимизнинг яшаш шаройиларини янада яхшилашда, тадбиркорлик фаолиятларини кенгайттиришда, келгуси ишларини режалаштириб олишда асос булари сузсиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+