O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари доим халқ орасида

30.08.2017, 19:25

O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари доим халқ орасида

O‘zLiDeP Учқўрғон туман кенгаши ташаббуси билан “Қўғай” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли дам олиш ва мадният марказида “Тадбиркорлик –фаровон турмушнинг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия бошланғич ташкилотлари етакчилари, халқ депутатлари  туман кенгаши депутатлари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини партия туман кенгаши раиси  ўринбосари Наргиза Мадалиева бошлаб берди. У ўз сўзида Президентимизнинг  2016 йил 5 октябрда “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида 2017 йил 1 январдан бошлаб режадан ташқари текширишлар бекор қилинганлиги, фаолиятни йўлга қўйиш учун рўйхатдан ўтиш, лицензия олишда қулайликлар яратилганлиги ва бу имтиёзлардан самарали фойдаланаётган тадбиркорлар турли йўналишларда иш олиб бораётганликларини таъкидлади.

Шунингдек,у Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Касаначиликни янада ривожлатнириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини, Юртбошимизнинг 7-8 июль кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида вилоятда қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантириш, фермер ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, Учқўрғон туманида ҳам пахтани қайта ишлаш корхоналарини ишга тушириш бўйича билдирган қимматли тавсиялари ҳақида тўхталди. Бугунги кунда янги иш ўринлари яратиш энг долзаб масалалардан бири эканлигини таъкидлади.   

Лекин туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш бўйича фойдаланилмаётган имкониятлар,бу борада учраётган муаммолар ҳақида фикр-мулоҳаза юритди.Бугун айрим фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида иқтисодий қийинчиликлар мавжудлиги, уларга амалий ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.     

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати,O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Сурайё Эргашева,партия туман кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Муқаддас Рўзиматова ҳам бу фикрларни қўллаб-қувватлаган ҳолда бошланғич ташкилотларнинг  маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлиги хусусида мулоҳаза билдирди. Махаллаларда ишсиз, уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар борлиги, уларни ҳам оилавий бизнесга ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, бунда касаначилик имкониятларидан самарали фойдланиш юзасидан ўз таклифларини ўртага ташлади.

Давра суҳбатида шунингдек, туман давлат солиқ инспекцияси, тижорат банклари вакиллари  тадбиркорлар, хусусан, касаначилик билан меҳнат қиладиган аёлларга яратилган имтиёзлар билан таништирдилар. Шунингдек, улар тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга ҳам жавоб қайтаришди.

Тадбир якунида туманда оилавий бизнесни, касаначиликни янада ривожлантириш, томорқалардан унумли фойдаланиш, бунда бошланғич ташкилотлар ва маҳаллий кенгаш депутатлари фаоллигини ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди. 

Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+